Тошкент вилоятидаги булутлар ҳолати реал вақт режимида кузатиб борилади - Ўзгидромет

Эндиликда Тошкент МРЛ ускунаси вилоятнинг тоғлик осмонидаги булутлилик ҳолатини тўлиқ кўра олади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Тошкент вилоятидаги булутлар ҳолатини реал вақт режимида кузатиб бориш имкони пайдо бўлди. Бу ҳақда Ўзгидромет мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент вилояти Ғазалкент шаҳридаги метеорологик радиолокатр ускунаси Ўзгидрометнинг фактик об-ҳаво маълумотларини кўрсатиб борадиган data.meteo.uz геопортал тизимига интеграция қилинди.
“Эндиликда Тошкент вилояти тоғли ҳудудлари осмонидаги булутлар ҳолатини ҳам реал вақт ичида кузатиб бориш имкони пайдо бўлди”, дейилдаи хабарда.
Олдинлари Тошкент МРЛ ускунаси тоғлик осмонидаги булутлилик ҳолатини тўлиқ кўра олмаган.