Россия қўшини Благодатное қишлоғини украиналик жангарилардан озод қилди – видео

Николаев вилоятидаги Благодатное қишлоғи Украина жангариларидан тозаланди.
Sputnik
Россия Ҳаво-десант қўшинлари отрядлари Николаев вилоятидаги Благодатное қишлоғини Украина Қуролли кучлари бўлинмаларидан озод қилди. Россия Мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар бунинг учун қандай жанг қилишгани акс этган видеони кўрсатди.
Кадрларда ҳарбийлар қандай қилиб миномёт, гранатомёт ва пулемётлардан украиналик жангарилар позицияларига ўт очишаётгани акс этган. Кейин Благодатноега ҳужумчи гуруҳ танкларда кириб бораётгани намойиш этилади.
“Душман қаттиқ қаршилик кўрсатди, бироқ ҳужумчи гуруҳларнинг тартибли хатти-ҳаракатлари, десантчиларимизнинг жасорати ва мардонаворлиги туфайли аҳоли пункти қисқа муддатда эгаллаб олинди”, - дейилган хабарда.
24 февралдан буён Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Россия армияси ДХР ва ЛХР кучлари билан биргаликда Луганск Халқ Республикасини ва Донецкнинг муҳим қисмини, жумладан Волновахани, Мариуполни ва Святогорскни бутунлай озод қилди.