https://sputniknews.uz/20220830/rossiya-qoshini-blagodatnoe-qishlogini-ukrainalik-jangarilardan-ozod-qildi--video-27613403.html
Россия қўшини Благодатное қишлоғини украиналик жангарилардан озод қилди – видео
Россия қўшини Благодатное қишлоғини украиналик жангарилардан озод қилди – видео
Sputnik Ўзбекистон
Николаев вилоятидаги Благодатное қишлоғи Украина жангариларидан тозаланди. 30.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-30T15:50+0500
2022-08-30T15:50+0500
2022-08-30T15:50+0500
видео
мултимедиа
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1d/27582570_3:0:1265:710_1920x0_80_0_0_9ffebeebd389bbdff145bb2bf8343793.png
Россия Ҳаво-десант қўшинлари отрядлари Николаев вилоятидаги Благодатное қишлоғини Украина Қуролли кучлари бўлинмаларидан озод қилди. Россия Мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар бунинг учун қандай жанг қилишгани акс этган видеони кўрсатди.Кадрларда ҳарбийлар қандай қилиб миномёт, гранатомёт ва пулемётлардан украиналик жангарилар позицияларига ўт очишаётгани акс этган. Кейин Благодатноега ҳужумчи гуруҳ танкларда кириб бораётгани намойиш этилади.“Душман қаттиқ қаршилик кўрсатди, бироқ ҳужумчи гуруҳларнинг тартибли хатти-ҳаракатлари, десантчиларимизнинг жасорати ва мардонаворлиги туфайли аҳоли пункти қисқа муддатда эгаллаб олинди”, - дейилган хабарда.24 февралдан буён Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.Россия армияси ДХР ва ЛХР кучлари билан биргаликда Луганск Халқ Республикасини ва Донецкнинг муҳим қисмини, жумладан Волновахани, Мариуполни ва Святогорскни бутунлай озод қилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1d/27582570_160:0:1107:710_1920x0_80_0_0_e6ec87f38e5b48510e4d187fa86e2cdd.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
видео, мултимедиа, видео
Россия қўшини Благодатное қишлоғини украиналик жангарилардан озод қилди – видео
Николаев вилоятидаги Благодатное қишлоғи Украина жангариларидан тозаланди.
Россия Ҳаво-десант қўшинлари отрядлари Николаев вилоятидаги Благодатное қишлоғини Украина Қуролли кучлари бўлинмаларидан озод қилди. Россия Мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар бунинг учун қандай жанг қилишгани акс этган
видеони кўрсатди.Кадрларда ҳарбийлар қандай қилиб миномёт, гранатомёт ва пулемётлардан украиналик жангарилар позицияларига ўт очишаётгани акс этган. Кейин Благодатноега ҳужумчи гуруҳ танкларда кириб бораётгани намойиш этилади.
“Душман қаттиқ қаршилик кўрсатди, бироқ ҳужумчи гуруҳларнинг тартибли хатти-ҳаракатлари, десантчиларимизнинг жасорати ва мардонаворлиги туфайли аҳоли пункти қисқа муддатда эгаллаб олинди”, - дейилган
хабарда.24 февралдан буён Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Россия армияси ДХР ва ЛХР кучлари билан биргаликда Луганск Халқ Республикасини ва Донецкнинг муҳим қисмини, жумладан Волновахани, Мариуполни ва Святогорскни бутунлай озод қилди.