Пентагон Украина муваффақиятга эришиш имкониятига эга эмаслигини тан олди – ОАВ

Пентагон Украинанинг ҳозирги ҳарбий салоҳияти сезиларли муваффақиятларга эришиш учун етарли ёки етарли эмаслигидан хавотирда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинанинг ҳарбий салоҳияти жанубда “сезиларли муваффақият”га эришиш учун етарли эмаслигини тан олди. Бу ҳақда “The New York Times” манбаларга таяниб ёзган.
Россия Мудофаа вазирлиги душанба куни Россия Қуролли кучлари Владимир Зеленскийнинг бевосита буйруғи билан қилинган Украина қўшинларининг Николаев ва Херсон вилоятларидаги ҳужумини қайтарганини маълум қилди. Агентлик маълумотларига кўра, ҳужумга уриниш чоғида Украина қўшинлари 560 дан ортиқ одам, 26 танк ва иккита ҳужумчи самолётини йўқотган.
“Пентагон Украинанинг ҳозирги ҳарбий салоҳияти сезиларли муваффақиятларга эришиш учун етарли ёки етарли эмаслигидан хавотирда”, деб ёзади газета АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийсига таяниб.
Махсус операция давомида Россия ҳарбийлари Херсон ва Запорожье вилоятининг Азов денгизига туташ қисмини назоратга олди, Херсон, Мелитополь ва Бердянск каби йирик шаҳарларни озод қилди. Ҳар икки вилоятда янги маъмуриятлар шакллантирилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга узатилмоқда, Қрим билан савдо ва транспорт алоқалари тикланмоқда. Вилоятлар Россия таркибига кириш режаларини эълон қилди. Бундан ташқари, саккиз йил ўтгач, Шимолий Қрим канали блокдан чиқарилди.