https://sputniknews.uz/20220830/pentagon-ukraina-muvaffaqiyatga-erishish-imkoniyatiga-ega-emasligini-tan-oldi--oav--27623802.html
Пентагон Украина муваффақиятга эришиш имкониятига эга эмаслигини тан олди – ОАВ
Пентагон Украина муваффақиятга эришиш имкониятига эга эмаслигини тан олди – ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Пентагон Украинанинг ҳозирги ҳарбий салоҳияти сезиларли муваффақиятларга эришиш учун етарли ёки етарли эмаслигидан хавотирда. 30.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-30T20:22+0500
2022-08-30T20:22+0500
2023-04-05T18:39+0500
дунёда
ақш
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0f/22745046_0:120:3217:1929_1920x0_80_0_0_32de790ace7f51526bd642513b2f4b25.jpg
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинанинг ҳарбий салоҳияти жанубда “сезиларли муваффақият”га эришиш учун етарли эмаслигини тан олди. Бу ҳақда “The New York Times” манбаларга таяниб ёзган.Россия Мудофаа вазирлиги душанба куни Россия Қуролли кучлари Владимир Зеленскийнинг бевосита буйруғи билан қилинган Украина қўшинларининг Николаев ва Херсон вилоятларидаги ҳужумини қайтарганини маълум қилди. Агентлик маълумотларига кўра, ҳужумга уриниш чоғида Украина қўшинлари 560 дан ортиқ одам, 26 танк ва иккита ҳужумчи самолётини йўқотган.Махсус операция давомида Россия ҳарбийлари Херсон ва Запорожье вилоятининг Азов денгизига туташ қисмини назоратга олди, Херсон, Мелитополь ва Бердянск каби йирик шаҳарларни озод қилди. Ҳар икки вилоятда янги маъмуриятлар шакллантирилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга узатилмоқда, Қрим билан савдо ва транспорт алоқалари тикланмоқда. Вилоятлар Россия таркибига кириш режаларини эълон қилди. Бундан ташқари, саккиз йил ўтгач, Шимолий Қрим канали блокдан чиқарилди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/0f/22745046_242:0:2973:2048_1920x0_80_0_0_9e6c54ea045647ba5596c1fef0795c03.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ақш, украина, россия
дунёда, ақш, украина, россия
Пентагон Украина муваффақиятга эришиш имкониятига эга эмаслигини тан олди – ОАВ
20:22 30.08.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Пентагон Украинанинг ҳозирги ҳарбий салоҳияти сезиларли муваффақиятларга эришиш учун етарли ёки етарли эмаслигидан хавотирда.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинанинг ҳарбий салоҳияти жанубда “сезиларли муваффақият”га эришиш учун етарли эмаслигини тан олди. Бу ҳақда “The New York Times” манбаларга
таяниб ёзган. Россия Мудофаа вазирлиги душанба куни Россия Қуролли кучлари Владимир Зеленскийнинг бевосита буйруғи билан қилинган Украина қўшинларининг Николаев ва Херсон вилоятларидаги ҳужумини қайтарганини маълум қилди. Агентлик маълумотларига кўра, ҳужумга уриниш чоғида Украина қўшинлари 560 дан ортиқ одам, 26 танк ва иккита ҳужумчи самолётини йўқотган.
“Пентагон Украинанинг ҳозирги ҳарбий салоҳияти сезиларли муваффақиятларга эришиш учун етарли ёки етарли эмаслигидан хавотирда”, деб ёзади газета АҚШ Мудофаа вазирлиги расмийсига таяниб.
Махсус операция давомида Россия ҳарбийлари Херсон ва Запорожье вилоятининг Азов денгизига туташ қисмини назоратга олди, Херсон, Мелитополь ва Бердянск каби йирик шаҳарларни озод қилди. Ҳар икки вилоятда янги маъмуриятлар шакллантирилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга узатилмоқда, Қрим билан савдо ва транспорт алоқалари тикланмоқда. Вилоятлар Россия таркибига кириш режаларини эълон қилди. Бундан ташқари, саккиз йил ўтгач, Шимолий Қрим канали блокдан чиқарилди.