ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Оксана Чусовитинанинг Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этган экипировкаси Лозаннадаги Олимпия музейидан ўрин олди. Бу ҳақида Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Айтилишича, Чусовитина саккизинчи Олимпиадасидан сўнг уни эсдалик учун музейга тақдим қилган.
Оксана Чусовитина
© Миллий олимпия қўмитаси
Ушбу музейдан замонавий Олимпия ўйинларига оид энг қимматли маълумот ва экспонатлар жой олган бўлиб, унга йилига тахминан 250 минг нафар инсон ташриф буюради.
Маълумот учун, Оксана Чусовитина 8 марта Олимпия ўйинларида иштирок этиб, гимнастика тарихи ва “Гиннесснинг рекордлари” китобига киритилган.