ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Янги бошланган ҳафтанинг биринчи ярмида, шунингдек, байрам кунлари Ўзбекистон бўйича об-ҳавон ўзгариши кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, ҳафтанинг биринчи ярмида ва байрам кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ ҳамда бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ҳаво ҳарорати ҳафтанинг биринчи ярмида +33...+35 даража атрофида бўлади. Байрам кунлари +33...+37 даража атрофида бироз иссиқроқ бўлади. Кечалари ва эрталабки соатларда +13...+18 даража атрофида бўлган қулай ҳарорат кузатилади.
Эслатиб ўтамиз, Мустақиллик байрами муносабати билан Ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади.
1 сентябрь, пайшанба–Ўзбекистон Мустақиллик куни, ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
2 сентябрь, жума – қўшимча дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
3 сентябрь, шанба– одатий дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
4 сентябрь, якшанба –одатий дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.