ТОШКЕНТ, 28 авг - Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, кун давомида шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳаво ҳарорати +30...+35 даражани ташкил этади.
Тошкентда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат +32...+34 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғ олди ҳамда тоғли ҳудудларининг баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайишиэҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати +22...+27 даража бўлади.