Чотқол тоғларида ўрта ва юқори палеолит даврига оид кўплаб тош қуроллар топилди - фото

Археологик дала қидирув тадқиқот ишлари натижасида Оҳангарон дарёси ҳудудидан “Кўксарой 2” манзили аниқланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг шарқий қисмидаги Чотқол тоғлари ҳудудидан ўрта ва юқори палеолит даври хусусиятларини акс эттирувчи кўплаб тош қуроллар топилди. Бу ҳақида Фанлар академияси хабар берди.
Айтилишича, археологик дала қидирув тадқиқот ишлари натижасида Оҳангарон дарёси ўрта оқими, ўнг соҳилида жойлашган янги палеолит ёдгорлиги, “Кўксарой 2” манзили аниқланди.
Тадқиқотлар натижасида ўрта ва юқори палеолит даври хусусиятларини акс эттирувчи кўплаб тош қуроллар мажмуаси қўлга киритилди.
Ўрта ва юқори палеолит даври тош қуроллари
"Тупроқ намуналари таҳлили “Кўксарой 2” нинг ёши 70-20 минг йилликларни ўз ичига олганини кўрсатди. Ушбу ёдгорлик Ўрта Осиёнинг ўрта палеолитдан юқори палеолитга ўтиш даврига дахлдор мунозарали масалаларни ўртага ташламоқда”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, археологик дала қидирув тадқиқот ишлари Россия Фанлар академияси Сибир бўлими Археология ва этнография институти, Полшанинг Варшава университети археология факултети ва Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази томонидан олиб борилди.