"UzAuto Trailer"нинг давлат улушини хусусийлаштириш жараёни бошланди

Талабгорлар аризаларни 21 сентабрига қадар жўнатишлари мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. “UzAuto Trailer"нинг устав капиталидаги 100% давлат улушини хусусийлаштириш жараёни бошланди. Бу ҳақида Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар учун очиқ бўлган рақобат тамойилларига асосланган хусусийлаштириш механизми орқали амалга оширилади.
Талабгорлар аризаларни 21 сентабрига қадар жўнатишлари мумкин.
Маълумот учун, “UzAuto Trailer “нинг лойиҳавий қуввати 3 000 донагача: 2 000 дона ярим тиркама ва 1 000 дона осма техника, Ўзбекистон хўжалигининг турли тармоғини таъминлаш учун автомобил техникаларини ишлаб чиқаради.
Ўтган йил якунига кўра, компания фойдаси 626,2 млрд сўмни, соф фойда эса 53 млрд сўмни ташкил этган. Қолаверса, компания 158,6 млрд сўм устав капиталига эга.
Компанияда фаолият юритувчи ходимлар сони 420 кишини ташкил этади. Ишлаб чиқариш корхонаси Самарқанд вилоятида жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Uzbekistan Airways" ва "UZCARD"нинг давлатга қарашли улушларини хусусийлаштириш жараёнлари бошланганди.