https://sputniknews.uz/20220823/uzauto-trailerning-davlat-ulushini-xususiylashtirish-jarayoni-boshlandi-27374398.html
"UzAuto Trailer"нинг давлат улушини хусусийлаштириш жараёни бошланди
"UzAuto Trailer"нинг давлат улушини хусусийлаштириш жараёни бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Талабгорлар аризаларни 21 сентабрига қадар жўнатишлари мумкин. 23.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-23T10:10+0500
2022-08-23T10:10+0500
2022-08-23T10:10+0500
иқтисод
хусусийлаштириш
давлат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1e/22013183_0:106:1130:742_1920x0_80_0_0_8c7f31e1c58e9d0e62e9f791e6d70dbd.png
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. “UzAuto Trailer"нинг устав капиталидаги 100% давлат улушини хусусийлаштириш жараёни бошланди. Бу ҳақида Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.Қайд этилишича, сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар учун очиқ бўлган рақобат тамойилларига асосланган хусусийлаштириш механизми орқали амалга оширилади.Маълумот учун, “UzAuto Trailer “нинг лойиҳавий қуввати 3 000 донагача: 2 000 дона ярим тиркама ва 1 000 дона осма техника, Ўзбекистон хўжалигининг турли тармоғини таъминлаш учун автомобил техникаларини ишлаб чиқаради.Компанияда фаолият юритувчи ходимлар сони 420 кишини ташкил этади. Ишлаб чиқариш корхонаси Самарқанд вилоятида жойлашган.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Uzbekistan Airways" ва "UZCARD"нинг давлатга қарашли улушларини хусусийлаштириш жараёнлари бошланганди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/1e/22013183_1:0:1130:847_1920x0_80_0_0_17c76e9f123f707daaf186862cf7306e.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, хусусийлаштириш, давлат
иқтисод, хусусийлаштириш, давлат
"UzAuto Trailer"нинг давлат улушини хусусийлаштириш жараёни бошланди
Талабгорлар аризаларни 21 сентабрига қадар жўнатишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. “UzAuto Trailer"нинг устав капиталидаги 100% давлат улушини хусусийлаштириш жараёни бошланди. Бу ҳақида Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар
берди. Қайд этилишича, сотиш жараёни барча манфаатдор томонлар учун очиқ бўлган рақобат тамойилларига асосланган хусусийлаштириш механизми орқали амалга оширилади.
Талабгорлар аризаларни 21 сентабрига қадар жўнатишлари мумкин.
Маълумот учун, “UzAuto Trailer “нинг лойиҳавий қуввати 3 000 донагача: 2 000 дона ярим тиркама ва 1 000 дона осма техника, Ўзбекистон хўжалигининг турли тармоғини таъминлаш учун автомобил техникаларини ишлаб чиқаради.
Ўтган йил якунига кўра, компания фойдаси 626,2 млрд сўмни, соф фойда эса 53 млрд сўмни ташкил этган. Қолаверса, компания 158,6 млрд сўм устав капиталига эга.
Компанияда фаолият юритувчи ходимлар сони 420 кишини ташкил этади. Ишлаб чиқариш корхонаси Самарқанд вилоятида жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Uzbekistan Airways" ва "UZCARD"нинг давлатга қарашли улушларини хусусийлаштириш жараёнлари бошланганди.