Сурия ТИВ ДХР ва ЛХР мустақиллиги тан олиниши сабабларини маълум қилди

Микдад: Россия халқаро ҳуқуқни сақлаш, БМТ низомини сақлаб қолиш учун барча давлатларга ҳаққоний муносабатда бўлганини бутун дунёга исботлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Сурия Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикаси мустақиллигини маънавий омилдан келиб чиқиб тан олди. Бу ҳақда Сурия ташқи ишлар вазири Фейсал Микдад маълум қилди.
“Биз ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олдик, чунки маънавий, тарихий омил бизни бунга ундади. Россия халқаро ҳуқуқни сақлаш, БМТ низомини сақлаб қолиш учун барча давлатларга ҳаққоний муносабатда бўлганини бутун дунёга исботлади. Лекин, афсуски, Ғарб умуман олганда ўзининг тор манфаатларини рўёбга чиқариш учун БМТ низомидан ҳам, халқаро ҳуқуқдан ҳам фойдаланди”, деди Микдад Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокараларда.
Июнь ойи охирида Сурия ташқи ишлар вазирлиги мамлакат Донецк ва Луганск Халқ Республикалари мустақиллигини тан олишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эди.