Нима учун АҚШга Марказий Осиёда ҳарбий машқ ўтказиш керак

Патрушев Тожикистондаги машғулотларни АҚШнинг эҳтимолий ҳарбий амалиётлар майдонига қизиқиши билан боғлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев АҚШнинг Марказий Осиёдаги ҳарбий машғулотларга қизиқишини потенциал ҳарбий ҳаракатлар театрини ўрганиш имконияти сифатида изоҳлади. Бу ҳақда у ШҲТдаги ҳамкасблари билан учрашувда гапирди.
Гап 10 август куни Тожикистонда бошланган “Минтақавий ҳамкорлик – 2022” машқлари ҳақида кетмоқда. Патрушевнинг сўзларига кўра, Россия АҚШ иштирокидаги бу манёврларни америкаликларнинг Афғонистонга қўшни давлатлар билан “антитеррор амалиётларини ўтказиш мақсадида у ерда вақтинчалик инфратузилма” яратиш бўйича музокаралар олиб боришга уринишлари сифатида баҳолайди.
“Ҳамкорларимизга шуни эслатиб ўтмоқчиманки, америкаликларга бундай тадбирлар биринчи навбатда потенциал ҳарбий ҳаракатлар театрини ўрганиш, истиқболли нишонлар координаталарини аниқлаштириш ва юқори аниқликдаги қуроллар учун рақамли хариталарни нишонга олиш учун керак”, — дея Хавфсизлик Кенгаши котибининг сўзларидан иқтибос келтиради “Аргументы и факты” газетаси.
У ШҲТга аъзо барча давлатлар АҚШнинг бу ташаббуслари ўз хавфсизлиги учун қандай ўта катта хавф туғдираётганини тушунишларига умид билдирди.
Ўтган ҳафта Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўн еттинчи йиллик йиғилиши бўлиб ўтди.