https://sputniknews.uz/20220823/nima-uchun-aqshga-markaziy-osiyoda-harbiy-mashq-otkazish-kerak-27395391.html
Нима учун АҚШга Марказий Осиёда ҳарбий машқ ўтказиш керак
Нима учун АҚШга Марказий Осиёда ҳарбий машқ ўтказиш керак
Sputnik Ўзбекистон
Патрушев нима учун АҚШга Марказий Осиёда ҳарбий машқ ўтказиш кераклигини тушунтирди
2022-08-23T18:36+0500
2022-08-23T18:36+0500
2023-04-05T18:39+0500
дунёда
ақш
марказий осиё
тожикистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1b/24242904_0:0:1664:937_1920x0_80_0_0_bbf24535e2d1e9096eb69a93d65e6413.jpg
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев АҚШнинг Марказий Осиёдаги ҳарбий машғулотларга қизиқишини потенциал ҳарбий ҳаракатлар театрини ўрганиш имконияти сифатида изоҳлади. Бу ҳақда у ШҲТдаги ҳамкасблари билан учрашувда гапирди.Гап 10 август куни Тожикистонда бошланган “Минтақавий ҳамкорлик – 2022” машқлари ҳақида кетмоқда. Патрушевнинг сўзларига кўра, Россия АҚШ иштирокидаги бу манёврларни америкаликларнинг Афғонистонга қўшни давлатлар билан “антитеррор амалиётларини ўтказиш мақсадида у ерда вақтинчалик инфратузилма” яратиш бўйича музокаралар олиб боришга уринишлари сифатида баҳолайди.У ШҲТга аъзо барча давлатлар АҚШнинг бу ташаббуслари ўз хавфсизлиги учун қандай ўта катта хавф туғдираётганини тушунишларига умид билдирди.Ўтган ҳафта Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўн еттинчи йиллик йиғилиши бўлиб ўтди.
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1b/24242904_76:0:1657:1186_1920x0_80_0_0_9e4f60eafc3e67ca7a6e66e578c4053e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
патрушев нима учун ақшга марказий осиёда ҳарбий машқ ўтказиш кераклигини тушунтирди
патрушев нима учун ақшга марказий осиёда ҳарбий машқ ўтказиш кераклигини тушунтирди
Нима учун АҚШга Марказий Осиёда ҳарбий машқ ўтказиш керак
18:36 23.08.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Патрушев Тожикистондаги машғулотларни АҚШнинг эҳтимолий ҳарбий амалиётлар майдонига қизиқиши билан боғлади.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев АҚШнинг Марказий Осиёдаги ҳарбий машғулотларга қизиқишини потенциал ҳарбий ҳаракатлар театрини ўрганиш имконияти сифатида изоҳлади. Бу ҳақда у ШҲТдаги ҳамкасблари билан учрашувда гапирди.
Гап 10 август куни Тожикистонда бошланган “Минтақавий ҳамкорлик – 2022” машқлари ҳақида кетмоқда. Патрушевнинг сўзларига кўра, Россия АҚШ иштирокидаги бу манёврларни америкаликларнинг Афғонистонга қўшни давлатлар билан “антитеррор амалиётларини ўтказиш мақсадида у ерда вақтинчалик инфратузилма” яратиш бўйича музокаралар олиб боришга уринишлари сифатида баҳолайди.
“Ҳамкорларимизга шуни эслатиб ўтмоқчиманки, америкаликларга бундай тадбирлар биринчи навбатда потенциал ҳарбий ҳаракатлар театрини ўрганиш, истиқболли нишонлар координаталарини аниқлаштириш ва юқори аниқликдаги қуроллар учун рақамли хариталарни нишонга олиш учун керак”, — дея Хавфсизлик Кенгаши котибининг сўзларидан иқтибос келтиради “Аргументы и факты” газетаси.
У ШҲТга аъзо барча давлатлар АҚШнинг бу ташаббуслари ўз хавфсизлиги учун қандай ўта катта хавф туғдираётганини тушунишларига умид билдирди.
Ўтган ҳафта Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар хавфсизлик кенгашлари котибларининг ўн еттинчи йиллик йиғилиши бўлиб ўтди.