Украина ҳарбийларининг ракета зарбаси билан озод қилинган Лисичанск марказидаги собиқ Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) биноси вайрон қилинган. Бу ҳақда РИА Новостига ЛХР Халқ милицияси полковниги Виталий Киселёв маълум қилди.
“Бу ердаги катта вайронгарчиликни кўряпсиз. Мазкур жойга Украина Қуролли кучлари томонидан ракета ва артиллерия зарбаси берилган. Донбасс аҳолисига нисбатан террор давом этмоқда. Нафақат Лисичанск, балки Первомайск, Стаханов каби шаҳарларни ҳам вайрон қилишмоқда”, - деди “Коммунист” шартли номини олган ҳарбий.
Бинога 16 август куни ҳужум қилишган. У ерда Украина махсус хизмати собиқ штаб квартирасида сақланган Украина паспортлари ва бошқа ҳужжатлар сочилиб ётганини кўриш мумкин.
Ҳарбийнинг таъкидлашича, Украина томони стратегик муҳим объектларни атайлаб йўқ қилишмоқда.