Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина ҳарбийлари зарбасидан кейинги Лисичанск маркази қандай кўринишда – видео

Oбуна бўлиш
ЛХР Халқ милицияси вакили Донбасс аҳолисига нисбатан террор давом этаётганини маълум қилди.
Украина ҳарбийларининг ракета зарбаси билан озод қилинган Лисичанск марказидаги собиқ Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) биноси вайрон қилинган. Бу ҳақда РИА Новостига ЛХР Халқ милицияси полковниги Виталий Киселёв маълум қилди.

“Бу ердаги катта вайронгарчиликни кўряпсиз. Мазкур жойга Украина Қуролли кучлари томонидан ракета ва артиллерия зарбаси берилган. Донбасс аҳолисига нисбатан террор давом этмоқда. Нафақат Лисичанск, балки Первомайск, Стаханов каби шаҳарларни ҳам вайрон қилишмоқда”, - деди “Коммунист” шартли номини олган ҳарбий.

Бинога 16 август куни ҳужум қилишган. У ерда Украина махсус хизмати собиқ штаб квартирасида сақланган Украина паспортлари ва бошқа ҳужжатлар сочилиб ётганини кўриш мумкин.
Ҳарбийнинг таъкидлашича, Украина томони стратегик муҳим объектларни атайлаб йўқ қилишмоқда.
Янгиликлар лентаси
0