ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Жорий йилда Туркия Россиядан нефт сотиб олишни икки бараварга кўпайтирди. Бу ҳақда “Reuters” “Refinitiv” маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Мамлакатга Россиядан нефт импорт қилиш суткасига 200 минг баррелдан ортиқроққа етган. Ўтган йили бу кўрсаткич суткасига 98 минг баррелни ташкил этган. Туркиянинг Tüpraş ва STAR нефтни қайта ишлаш заводлари Россиянинг “Urals” ва “Siberian Light” навли нефтини сотиб олиш ҳажмини оширган.
Йил бошидан буён STAR суткасига 90 минг баррелга яқин, Tüpraş эса 111 минг баррель нефть импорт қилмоқда.
Трейдерлар агар Туркия Россия нефтини шу суръатда харид қилишни давом эттирса, етказиб бериш ҳажми 2019 йилги рекорддан (суткасига 209 минг баррель) ошиб кетиши мумкин.