Туркия Россия нефтини сотиб олиш ҳажмини кўпайтирди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишНефтяные качалки в Татарстане
Нефтяные качалки в Татарстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2022
Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, йил бошидан буён STAR суткасига 90 минг баррелга яқин, Tüpraş эса 111 минг баррель нефть импорт қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Жорий йилда Туркия Россиядан нефт сотиб олишни икки бараварга кўпайтирди. Бу ҳақдаReuters” “Refinitiv” маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Мамлакатга Россиядан нефт импорт қилиш суткасига 200 минг баррелдан ортиқроққа етган. Ўтган йили бу кўрсаткич суткасига 98 минг баррелни ташкил этган. Туркиянинг Tüpraş ва STAR нефтни қайта ишлаш заводлари Россиянинг “Urals” ва “Siberian Light” навли нефтини сотиб олиш ҳажмини оширган.
Йил бошидан буён STAR суткасига 90 минг баррелга яқин, Tüpraş эса 111 минг баррель нефть импорт қилмоқда.
Трейдерлар агар Туркия Россия нефтини шу суръатда харид қилишни давом эттирса, етказиб бериш ҳажми 2019 йилги рекорддан (суткасига 209 минг баррель) ошиб кетиши мумкин.

Мавзуга оид:

Афғонистон Россиядан бир миллион баррелга яқин нефть сотиб олишни режалаштирмоқда
Ғарб энергетика бозорида Россия ғалабасини тан олди
Россия нефтини зарарига сотмайди – Новак
Янгиликлар лентаси
0