АРМИ-2022

АрМИ-2022: Ўзбекистон жамоаси “Десант взводи”да пешқадамлар сафида бормоқда

“Десант взводи” мусобақасининг навбатдаги босқичи шартларини ўзбекистонлик ҳарбийлар муваффақиятли бажаришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. АрМИ-2022 Халқаро армия ўйинларининг Жазоирда ўтказилаётган “Десант взводи” мусобақасининг навбатдаги босқичи якунига етди.
Мазкур босқичда иштироркчилар гуруҳ таркибида мўлжалга олиб ҳаракатланиш шарти бўйича 3 та гуруҳга бўлиниб ҳаракатланишди. Ҳар бир жамоадан 180 дақиқа вақт ичида 30 километр квадрат ҳудудда жойлашган назорат пунктлари кўпроқ топиш талаб этилди.
Мусобақанинг мураккаб жиҳатларидан бири — ҳарбий хизматчиларга хариталар стартдан 10 дақиқа олдин берилади. Агарда иштирокчилар белгиланган пунктларни топишга 180 дақиқадан ортиқ вақт сарфласа, жарима баллари қўлланилади. Умумий вақт 30 дақиқадан ошиб кетса, жамоа натижаси бекор қилинади.
Ўзбекистон жамоаси мазкур шартни белгиланган вақт оралиғида бажариб, 15 та давлат орасида учинчи ўринни қайд этди. Биринчилик мезбон давлатга насиб этган бўлса, иккинчи ўринни Хитой жамоаси банд этди.
1 / 3
2 / 3
3 / 3
Мусобақанинг ҳозирга қадар ўтказилган шартлари бўйича умумжамоа ҳисобида ўзбекистонлик ҳарбийлар 2-ўринда кетмоқда.