https://sputniknews.uz/20220822/armi-2022-ozbekiston-jamoasi-desant-vzvodida-peshqadamlar-safida-bormoqda-27351334.html
АрМИ-2022: Ўзбекистон жамоаси “Десант взводи”да пешқадамлар сафида бормоқда
АрМИ-2022: Ўзбекистон жамоаси “Десант взводи”да пешқадамлар сафида бормоқда
Sputnik Ўзбекистон
“Десант взводи” мусобақасининг навбатдаги босқичи шартларини ўзбекистонлик ҳарбийлар муваффақиятли бажаришди. 22.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-22T14:28+0500
2022-08-22T14:28+0500
2022-08-22T14:29+0500
арми-2022
"арми-2022" - ўзбекистон иштироки
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/16/27350826_0:16:768:448_1920x0_80_0_0_e877c1706fc4a48344f87c944daea318.jpg
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. АрМИ-2022 Халқаро армия ўйинларининг Жазоирда ўтказилаётган “Десант взводи” мусобақасининг навбатдаги босқичи якунига етди.Мазкур босқичда иштироркчилар гуруҳ таркибида мўлжалга олиб ҳаракатланиш шарти бўйича 3 та гуруҳга бўлиниб ҳаракатланишди. Ҳар бир жамоадан 180 дақиқа вақт ичида 30 километр квадрат ҳудудда жойлашган назорат пунктлари кўпроқ топиш талаб этилди.Мусобақанинг мураккаб жиҳатларидан бири — ҳарбий хизматчиларга хариталар стартдан 10 дақиқа олдин берилади. Агарда иштирокчилар белгиланган пунктларни топишга 180 дақиқадан ортиқ вақт сарфласа, жарима баллари қўлланилади. Умумий вақт 30 дақиқадан ошиб кетса, жамоа натижаси бекор қилинади.Ўзбекистон жамоаси мазкур шартни белгиланган вақт оралиғида бажариб, 15 та давлат орасида учинчи ўринни қайд этди. Биринчилик мезбон давлатга насиб этган бўлса, иккинчи ўринни Хитой жамоаси банд этди.Мусобақанинг ҳозирга қадар ўтказилган шартлари бўйича умумжамоа ҳисобида ўзбекистонлик ҳарбийлар 2-ўринда кетмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/16/27350826_75:0:694:464_1920x0_80_0_0_0dfa54883e739afec0a1b17b7d48f85b.jpg Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
"арми-2022" - ўзбекистон иштироки , фото
"арми-2022" - ўзбекистон иштироки , фото
АрМИ-2022: Ўзбекистон жамоаси “Десант взводи”да пешқадамлар сафида бормоқда 14:28 22.08.2022 (янгиланди: 14:29 22.08.2022 )
“Десант взводи” мусобақасининг навбатдаги босқичи шартларини ўзбекистонлик ҳарбийлар муваффақиятли бажаришди.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. АрМИ-2022 Халқаро армия ўйинларининг Жазоирда ўтказилаётган “Десант взводи” мусобақасининг навбатдаги босқичи
якунига етди. Мазкур босқичда иштироркчилар гуруҳ таркибида мўлжалга олиб ҳаракатланиш шарти бўйича 3 та гуруҳга бўлиниб ҳаракатланишди. Ҳар бир жамоадан 180 дақиқа вақт ичида 30 километр квадрат ҳудудда жойлашган назорат пунктлари кўпроқ топиш талаб этилди.
Мусобақанинг мураккаб жиҳатларидан бири — ҳарбий хизматчиларга хариталар стартдан 10 дақиқа олдин берилади. Агарда иштирокчилар белгиланган пунктларни топишга 180 дақиқадан ортиқ вақт сарфласа, жарима баллари қўлланилади. Умумий вақт 30 дақиқадан ошиб кетса, жамоа натижаси бекор қилинади.
Ўзбекистон жамоаси мазкур шартни белгиланган вақт оралиғида бажариб, 15 та давлат орасида учинчи ўринни қайд этди. Биринчилик мезбон давлатга насиб этган бўлса, иккинчи ўринни Хитой жамоаси банд этди.
© Министерство обороны Узбекистана
© Министерство обороны Узбекистана
© Министерство обороны Узбекистана
Мусобақанинг ҳозирга қадар ўтказилган шартлари бўйича умумжамоа ҳисобида ўзбекистонлик ҳарбийлар 2-ўринда кетмоқда.