Мали мудофаа вазири Россия билан ҳарбий ҳамкорликни юқори баҳолади

Мали мудофаа вазири: Россия билан биз бир неча ой ичида сезиларли натижаларга эришдик.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Мали ва Россиянинг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳарбий ҳамкорлиги сезиларли натижалар берди. Бу ҳақда Мали мудофаа вазири Садио Камара РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Аввалроқ Мали ТИВ Россия Федерацияси томонидан етказиб берилган самолётлар Малига террорчиларга қарши кураш стратегиясини ўзгартиришга имкон берганини, Москва мамлакатни техник ёрдам ва мутахассислар билан таъминлашини маълум қилганди.
“Деярли 10 йил давомида биз терроризмга қарши курашда бир қанча давлатлар билан ҳарбий ҳамкорликни давом эттирдик. Лекин Россия билан биз бир неча ой ичида сезиларли натижаларга эришдик”, деб таъкидлади вазир.
Садио Самара, шунингдек, Россия Федерациясини Малининг стратегик ҳамкори деб атади.
“Россия (Мали - таҳр.) мустақилликка эришганидан бери муҳим стратегик шерик бўлиб келган. У Малининг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳарбий ҳамкорлик сиёсатига амал қилади”, деди у.
Маълумот ўрнида, Малида ҳукумат кучлари ҳамда турли сепаратистик ва исломий гуруҳлар жангарилари ўртасидаги қуролли тўқнашув 2012 йилда бошланган.