https://sputniknews.uz/20220819/mali-mudofaa-vaziri-rossiya-bilan-harbiy-hamkorlikni-yuqori-baholadi-27287415.html
Мали мудофаа вазири Россия билан ҳарбий ҳамкорликни юқори баҳолади
Мали мудофаа вазири Россия билан ҳарбий ҳамкорликни юқори баҳолади
Sputnik Ўзбекистон
Мали мудофаа вазири: Россия билан биз бир неча ой ичида сезиларли натижаларга эришдик. 19.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-19T15:15+0500
2022-08-19T15:15+0500
2023-04-05T18:39+0500
дунёда
ҳарбий ҳамкорлик
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/04/26821965_0:0:1119:629_1920x0_80_0_0_00be95fd5a95e2fe8cb67e2bef4e638f.jpg
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Мали ва Россиянинг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳарбий ҳамкорлиги сезиларли натижалар берди. Бу ҳақда Мали мудофаа вазири Садио Камара РИА Новости агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.Аввалроқ Мали ТИВ Россия Федерацияси томонидан етказиб берилган самолётлар Малига террорчиларга қарши кураш стратегиясини ўзгартиришга имкон берганини, Москва мамлакатни техник ёрдам ва мутахассислар билан таъминлашини маълум қилганди.Садио Самара, шунингдек, Россия Федерациясини Малининг стратегик ҳамкори деб атади.Маълумот ўрнида, Малида ҳукумат кучлари ҳамда турли сепаратистик ва исломий гуруҳлар жангарилари ўртасидаги қуролли тўқнашув 2012 йилда бошланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/04/26821965_0:0:839:629_1920x0_80_0_0_6eb271ca45d9458b2330e6eb13b11b0a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ҳарбий ҳамкорлик, россия
дунёда, ҳарбий ҳамкорлик, россия
Мали мудофаа вазири Россия билан ҳарбий ҳамкорликни юқори баҳолади
15:15 19.08.2022 (янгиланди: 18:39 05.04.2023) Мали мудофаа вазири: Россия билан биз бир неча ой ичида сезиларли натижаларга эришдик.
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Мали ва Россиянинг терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳарбий ҳамкорлиги сезиларли натижалар берди. Бу ҳақда Мали мудофаа вазири Садио Камара РИА Новости агентлигига берган интервьюсида
маълум қилди. Аввалроқ Мали ТИВ Россия Федерацияси томонидан етказиб берилган самолётлар Малига террорчиларга қарши кураш стратегиясини ўзгартиришга имкон берганини, Москва мамлакатни техник ёрдам ва мутахассислар билан таъминлашини маълум қилганди.
“Деярли 10 йил давомида биз терроризмга қарши курашда бир қанча давлатлар билан ҳарбий ҳамкорликни давом эттирдик. Лекин Россия билан биз бир неча ой ичида сезиларли натижаларга эришдик”, деб таъкидлади вазир.
Садио Самара, шунингдек, Россия Федерациясини Малининг стратегик ҳамкори деб атади.
“Россия (Мали - таҳр.) мустақилликка эришганидан бери муҳим стратегик шерик бўлиб келган. У Малининг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳарбий ҳамкорлик сиёсатига амал қилади”, деди у.
Маълумот ўрнида, Малида ҳукумат кучлари ҳамда турли сепаратистик ва исломий гуруҳлар жангарилари ўртасидаги қуролли тўқнашув 2012 йилда бошланган.