Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Гутерриш Запорожье АЭСни демилитаризация қилишга чақирди

Антониу Гутерришнинг таъкидлашича, Запорожье АЭС зонаси демилитаризация қилиниши керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Запорожье атом электр станцияси атрофидаги ҳудуд демилитаризация қилиниши керак. Бу ҳақда 18 август куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Львовда Украина президенти Владимир Зеленский ва Туркия етакчиси Ражаб Таййип Эрдоған билан уч томонлама учрашуви якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Ҳарбий техника ва ходимлар станциядан олиб чиқилиши керак. Объектга кейинги куч ҳамда техниканинг жойлаштирилишига йўл қўймаслик лозим”, деди бош котиб.

Унинг қўшимча қилишича, Запорожье АЭС зонаси демилитаризация қилиниши керак.
Маълумот учун, ҳозирда станция Россия ҳарбийлари томонидан назорат қилинади. Сўнгги ҳафталарда Украина Қуролли кучлари АЭС ҳудудига мунтазам равишда зарбалар берди.
Гутерриш Запорожье АЭСига келишга таклиф қилинди
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Запорожье АЭСида ФВ юз берса радиация қаергача боради? - Россия МВ харита тақдим этди