Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Запорожье АЭСида ФВ юз берса радиация қаергача боради? - Россия МВ харита тақдим этди

© Sputnik / Алексей КуденкоБрифинг министерства обороны РФ по биологическому оружию
Брифинг министерства обороны РФ по биологическому оружию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2022
Oбуна бўлиш
АҚШ экспертлари Запорожье АЭСида ФВ юз берса, бунинг оқибати Европага таъсир қилмайди деган фикрларни тарқатмоқда. Россия МВ буни инкор қилди.
ТОШКЕНТ,18 авг - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Запорожье АЭСдаги фавқулодда вазият содир бўлганда бунинг оқибатлари қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида жаҳон ҳамжамиятини огоҳлантирди.
Мудофаа вазирлигининг радиацион, кимёвий ва биологик хавфлардан ҳимоя қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Кириллов Игорь Анатольевич айтишига кўра Украина Қуролли кучлари 18 июль санасидан бошлаб Зпапорожье АЭСини тизимли равишда реактив ва стволли артиллерия ёрдамида ўққа тутиб келмоқда.
© Минобороны РФКарта распространения радиации в случае ЧП на ЗАЭС
Карта распространения радиации в случае ЧП на ЗАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.08.2022
Карта распространения радиации в случае ЧП на ЗАЭС
18 август ҳолатига кўра АЭС ва Энергодар шаҳри ҳудуларида 50дан ортиқ снаряд ва бешта камикадзе-дронлар келиб тушган. Россия МВ аниқлашига кўра зарбалар Марганец ва Никополь аҳоли пунтларидан берилмоқда.
Зарбалар оқибатида АЭС хавфсизлик тизими ҳамда Энергодар шаҳри ҳаётий инфратузилмаси шикастланган.

"Бизнинг хулосамизга кўра, Украина Қуролли кучлари ва уларнинг Ғарбдаги кураторлари АЭСда кичик фалокат келтириб чиқариш ниятида. Бундан мақсад - АЭС атрофида 30 километрли кириш таъқиқланган ҳудуд яратиш, халқаро қўшинларни олиб кириш ва Россияни ядровий террорчиликда айблаш", - дейди МВ вакили.

Биз Россия томони АЭС ҳудудида қурол-аслаҳа жойлаштирмаганини тасдиқловчи батафсил маълумотларни МАГАТЭга тақдим этишга тайёрмиз. Бундан ташқари кўплаб ҳарбий ва тижорат спутникларига эга бўлган АҚШ ҳам атом электр станциясини ким ўққа тутаётгани ҳақида объектив фактларни жаҳон ҳамжамиятига тақдим этиши мумкин. Лекин улар ҳозирча ушбу маълумотларни яширмоқда ва бу билан Киев режимининг жинояткорона ҳаракатларини оқлаб келмоқда.
Хавфсизлик чоралари кўриш ўрнига АҚШ ўз экспертлари хулосасини ОАВ орқали кенг тарқатиб келмоқда. Унда атайлабдан ядровий фалокат оқибатларини камайтириб кўрсатишмоқда.
"Запорожье АЭСида кенг кўламли фалокат содир бўлиши эҳтимоли кам, чунки реактор бетон қопламалари қалинлиги 10 метрни ташкил қилади. Станция ҳатто 10кмдан қулаб тушган самолёт зарбасига ҳам дош бера олади", - дейилади америкалик экспертлар хулосасида.
Шунингдек, АҚШ экспертлари "снарядлар қуруқ ядровий чиқиндилар сақланувчи омборга келиб тушса атрофдаги 20 кмгача масофадаги ҳудуд, реактор бузилган тақдирда 30 кмгача ҳудуд зарарланиши мумкин. Радиация Европа ҳудудига етиб бориши эҳтимоли жуда кам", - дейилган.
Лекин Россия МВ ЗАЭСда ФВ юз берса бунинг оқибатлари ўта аянчли бўлишини таъкидламоқда. Кириллов Ер шарида шу кунга қадар содир бўлган йирик ядровий фожеаларни мисол қилиб кўрсатди.
Хусусан, Чернобил АЭСида ҳам Япониянинг Фукусима АЭСида ҳам фавқулодда вазият айнан АЭСнинг таъминлаш тизимларининг ишдан чиқиши оқибатида содир бўлган. Ҳар иккала фожеа минглаб одамлар қурбон бўлишига, ўн минглаб жароҳатланишига ва юз минглаб кишилар қочқинларга айланишига сабаб бўлган.
Чернобил АЭСдан чиққан радиация Европанинг 20та давлатигача етиб борган. Янга минглаб одамлар радиация оқибатида онкологик касалликларга чалинган. Фукусимада эса 500 мингга яқин одам эвакуация қилинган.
Украина қуролли кучлари зарбалари Запорожье АЭСида ҳам шунга ўхшаш фожеалар келтириб чиқариши мумкин. Хусусан, кутилмаган ҳодисалар вақтида заҳира дизель генераторлари ёки мобил насослар ишдан чиққан тақдирда, реакторлар қизиб кетиши ва портлаши мумкин. Бу Европанинг энг йирик АЭСидан ядровий заррачаларнинг атмосферага ташланишига олиб келиши мумкин. Ядровий булутлар эса юзлаб километрларгача тарқалиши, Европа давлатларига етиб бориши мумкин.
Ушбу техноген фожеа аҳолининг улкан миграциясини келтириб чиқаради ва бу Европада кутилаётган энергетик инқироздан кўра ҳам ёмонроқ оқибатларга олиб келади. Буни бир қатор ихтисослашган ташкилотлар ҳам тасдиқлашмоқда.
Ундан ташқари 17-19 август кунлари БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг Украинага ташрифи доирасида УҚК мисли кўрилмаган фитна уюштиришни режалаштирмоқда. Улар 19 август куни Запрожье АЭСида техноген фалокат келтириб чиқариш, реакторлардан бирини ишдан чиқаришни режалаштирган.
УҚК ушбу мақсадда "Днепр" қўшинлар гуруҳининг 44 бригадасини тўлиқ радиацион ҳимоя воситалари билан таъминлаб, АЭС яқинидаги ҳудудларда радиацион кузатув постлари ўрнатишган.
Бундан мақсад - Россия қўшинларини ушбу фалокатда айблаш. БМТ раҳбарияди ва жаҳон ҳамжамияти олдида ўзини обрўйини ошириш ва керакли ёрдамни олиш, дейилади МВ баёнотида.
Россия МВ Радиацион, кимёвий ва биологик хавфлардан ҳимоя қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Кирилловнинг тўлиқ баёноти билан қуйида танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0