Бу қизиқ

Дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади – Ўзгидромет

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудларидан қуруқ ва салқин ҳаво кириб келиши давом этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 авг — Sputnik. Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича кам булутли ва салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудларидан қуруқ ва салқин ҳаво кириб келиши давом этади.
Республика бўйича асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши эҳтимоли бор. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19-20 августда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилади.
Республиканинг айрим ҳудудларида шамолнинг кучайиши 24-27 м/с га етиши мумкин.
Бугун кундуз куни ҳаво ҳарорати 32...35 даража атрофида бўлади, шанба ва якшанба кунлари эса янада салқинлашади. Кечаси ҳамда эрталаб ҳарорат 12...15 даражагача пасаяди, кундуз кунлари эса 27...30 даража атрофида бўлади.
Бундай ҳарорат фони ушбу давр учун иқлимий меъёрдан 3...5 даражага пастдир.