ШҲТ-2022: Самарқанд саммити

"Самарқанд руҳи": рассомлар ШҲТ меҳмонлари учун ўзига хос совға тайёрлашди

ШҲТ Саммити меҳмонлари учун ташкилотга аъзо давлатлардан келган рассомлар асарларидан ижодий кўргазма тайёрланмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Самарқанд шаҳрида сентябрь ўтказилиши кутилаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги Саммитига ташриф буюрадиган юқори мартабали меҳмонларга "Ижодий асарларимизда Самарқанд руҳи" номли тасвирий санъат кўргазмаси ташкил этилади.
Кўргазмада Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлардан ташриф буюрган ижодкор рассомларнинг ўзлари билан олиб келган ҳамда ушбу рассомлар Самарқандда ижодий пленер давомида яратган энг сара рангтасвир асарлари намойиш этилади.
"Ижодий асарларимизда Самарқанд руҳи" кўргазмасини ташкил этиш учун июнь ойида Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия Федерацияси, Тожикистон каби 8 та ШҲТга аъзо давлатларнинг иқтидорли ва нуфузли рассом ижодкорлари Самарқанд шаҳрига Халқаро пленерга таклиф этилган эди.
Готовиться особый "художественный" подарок для участников саммита ШОС - Минтуризма
Халқаро пленер 2022 йилнинг 29 июнидан 15 июлга қадар давом этди. Ҳар бир давлатдан ташриф буюрган рассомлар ўз юртларининг кўзга кўринган маданий мерос объектлари ёки туғилиб ўсган шаҳарлари билан боғлик манзаралардан яратилган энг сара ижод намуналарини ўзлари билан олиб келдилар. Ундан ташқари ижодкорлар Ўзбекистонда ҳам янги асарлар яратишди.
Готовиться особый "художественный" подарок для участников саммита ШОС - Минтуризма
Ушбу тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан, Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси бошчилигида, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Готовиться особый "художественный" подарок для участников саммита ШОС - Минтуризма