https://sputniknews.uz/20220818/samarqand-ruhi-rassomlar-27252108.html
"Самарқанд руҳи": рассомлар ШҲТ меҳмонлари учун ўзига хос совға тайёрлашди
"Самарқанд руҳи": рассомлар ШҲТ меҳмонлари учун ўзига хос совға тайёрлашди
Sputnik Ўзбекистон
ШҲТ Саммити меҳмонлари учун ташкилотга аъзо давлатлардан келган рассомлар асарларидан ижодий кўргазма тайёрланмоқда. 18.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-18T12:24+0500
2022-08-18T12:24+0500
2023-05-11T16:20+0500
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
самарқанд
рассом
шҳт-2022: самарқанд саммити
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/12/27250682_0:0:960:540_1920x0_80_0_0_4821ee6da2db814ab9996bcdff0c6a87.jpg
ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Самарқанд шаҳрида сентябрь ўтказилиши кутилаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги Саммитига ташриф буюрадиган юқори мартабали меҳмонларга "Ижодий асарларимизда Самарқанд руҳи" номли тасвирий санъат кўргазмаси ташкил этилади. "Ижодий асарларимизда Самарқанд руҳи" кўргазмасини ташкил этиш учун июнь ойида Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия Федерацияси, Тожикистон каби 8 та ШҲТга аъзо давлатларнинг иқтидорли ва нуфузли рассом ижодкорлари Самарқанд шаҳрига Халқаро пленерга таклиф этилган эди. Халқаро пленер 2022 йилнинг 29 июнидан 15 июлга қадар давом этди. Ҳар бир давлатдан ташриф буюрган рассомлар ўз юртларининг кўзга кўринган маданий мерос объектлари ёки туғилиб ўсган шаҳарлари билан боғлик манзаралардан яратилган энг сара ижод намуналарини ўзлари билан олиб келдилар. Ундан ташқари ижодкорлар Ўзбекистонда ҳам янги асарлар яратишди. Ушбу тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан, Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси бошчилигида, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/12/27250682_0:0:960:720_1920x0_80_0_0_269cf87f5d000b08d2c36cc3094c7c2e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), самарқанд, рассом
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), самарқанд, рассом
"Самарқанд руҳи": рассомлар ШҲТ меҳмонлари учун ўзига хос совға тайёрлашди
12:24 18.08.2022 (янгиланди: 16:20 11.05.2023) ШҲТ Саммити меҳмонлари учун ташкилотга аъзо давлатлардан келган рассомлар асарларидан ижодий кўргазма тайёрланмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 авг - Sputnik. Самарқанд шаҳрида сентябрь ўтказилиши кутилаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг навбатдаги Саммитига ташриф буюрадиган юқори мартабали меҳмонларга "Ижодий асарларимизда Самарқанд руҳи" номли тасвирий санъат кўргазмаси ташкил этилади.
Кўргазмада Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлардан ташриф буюрган ижодкор рассомларнинг ўзлари билан олиб келган ҳамда ушбу рассомлар Самарқандда ижодий пленер давомида яратган энг сара рангтасвир асарлари намойиш этилади.
"Ижодий асарларимизда Самарқанд руҳи" кўргазмасини ташкил этиш учун июнь ойида Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия Федерацияси, Тожикистон каби 8 та ШҲТга аъзо давлатларнинг иқтидорли ва нуфузли рассом ижодкорлари Самарқанд шаҳрига Халқаро пленерга таклиф этилган эди.
Халқаро пленер 2022 йилнинг 29 июнидан 15 июлга қадар давом этди. Ҳар бир давлатдан ташриф буюрган рассомлар ўз юртларининг кўзга кўринган маданий мерос объектлари ёки туғилиб ўсган шаҳарлари билан боғлик манзаралардан яратилган энг сара ижод намуналарини ўзлари билан олиб келдилар. Ундан ташқари ижодкорлар Ўзбекистонда ҳам янги асарлар яратишди.
Ушбу тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан, Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси бошчилигида, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.