“Толибон”* ҳаракати 2021 йил август ойида ҳокимиятга келганидан кейин наркотикларга қарши кураш режаларини эълон қилди. 2022 йил 3 апрелда янги ҳокимият органлари кўкнори етиштириш, шунингдек, барча турдаги гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ва савдоси тақиқланганини эълон қилди. Бироқ, апрель ойининг иккинчи ярмида мамлакат жанубида кўкнори йиғиш ва кейинчалик уни ташиш учун тўсиқ бўлмади. Шу билан бирга, “шимолий йўналиш” бўйлаб гиёҳванд моддалар савдосининг сезиларли ўсиши қайд этилган”, - деди Тарабрин.
“БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда Афғонистонда 6800 тоннага яқин опий эквиваленти ишлаб чиқарилган, гиёҳванд моддалардан тушган даромадлар ҳажми мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 14 фоизига етган”, - деди Тарабрин.