https://sputniknews.uz/20220817/tolibon-davrida-giyohvand-moddalar-oqimi-kuchaydi--rossiya-tiv-27211889.html
“Толибон”* даврида гиёҳванд моддалар оқими кучайди – Россия ТИВ
“Толибон”* даврида гиёҳванд моддалар оқими кучайди – Россия ТИВ
Sputnik Ўзбекистон
2022 йилнинг биринчи чорагида Тожикистонда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,5 баробар кўп афғон наркотиклари мусодара қилинган. 17.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-17T13:05+0500
2022-08-17T13:05+0500
2022-08-17T13:05+0500
дунёда
афғонистон
бмт
толибон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/1f/26691408_0:135:2592:1593_1920x0_80_0_0_922bd18d46954f201d088b06d96448a1.jpg
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. “Толибон”* ҳаракатининг Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга қарши курашиш ниятига қарамай, улар ҳокимият тепасига келганидан сўнг Марказий Осиё мамлакатларига “шимолий йўл” бўйлаб гиёҳванд моддалар оқими сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги Янги чақириқ ва таҳдидлар департаменти директори Владимир Тарабрин РИА Новости агентлигига маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, 2022 йилнинг биринчи чорагида Тожикистонда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,5 баробар кўп афғон наркотиклари мусодара қилинган.Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олишиАвгуст ойи ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.*Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.Мавзуга оид:
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/07/1f/26691408_144:0:2448:1728_1920x0_80_0_0_0a0084d9ba8d24fce2271e3115b67d4b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, афғонистон, бмт, толибон
дунёда, афғонистон, бмт, толибон
“Толибон”* даврида гиёҳванд моддалар оқими кучайди – Россия ТИВ
2022 йилнинг биринчи чорагида Тожикистонда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,5 баробар кўп афғон наркотиклари мусодара қилинган.
ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. “Толибон”* ҳаракатининг Афғонистонда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга қарши курашиш ниятига қарамай, улар ҳокимият тепасига келганидан сўнг Марказий Осиё мамлакатларига “шимолий йўл” бўйлаб гиёҳванд моддалар оқими сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги Янги чақириқ ва таҳдидлар департаменти директори Владимир Тарабрин РИА Новости агентлигига
маълум қилди. “Толибон”* ҳаракати 2021 йил август ойида ҳокимиятга келганидан кейин наркотикларга қарши кураш режаларини эълон қилди. 2022 йил 3 апрелда янги ҳокимият органлари кўкнори етиштириш, шунингдек, барча турдаги гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқариш ва савдоси тақиқланганини эълон қилди. Бироқ, апрель ойининг иккинчи ярмида мамлакат жанубида кўкнори йиғиш ва кейинчалик уни ташиш учун тўсиқ бўлмади. Шу билан бирга, “шимолий йўналиш” бўйлаб гиёҳванд моддалар савдосининг сезиларли ўсиши қайд этилган”, - деди Тарабрин.
Унинг сўзларига кўра, 2022 йилнинг биринчи чорагида Тожикистонда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,5 баробар кўп афғон наркотиклари мусодара қилинган.
“БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йилда Афғонистонда 6800 тоннага яқин опий эквиваленти ишлаб чиқарилган, гиёҳванд моддалардан тушган даромадлар ҳажми мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 14 фоизига етган”, - деди Тарабрин.
Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши
Август ойи ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга
бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши
маълум бўлди.*Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.