Ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлади – Ўзгидромет

Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида шамол тезлиги кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда. Ҳафта охирида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. 18-20 август кунлари Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудидан салқин ҳаво кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Қайд этилишича, 18-20 августда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда.
Жумладан 18 августда Бухоро, Навоий вилоятларида, 19-20 августда Бухоро, Навоий,Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Фарғона, Наманган вилоятларида шамол кучайиб 24-27 м/с га етиши мумкин.
16 - 17 август кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши сақланиб туради. Кундузи ҳарорат 36-39° гача исийди ва шу кунларнинг ўртача иқлимий қийматларидан юқори бўлади.
Фақат Фарғона водийси тоғли ҳудудларида 16 августда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳафта ўртаси чоршанба кунидан республика ҳудудига Урал ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши бошланади, бу эса иссиқ пасайишига олиб келади. Иш ҳафтасининг охирига клиб, ҳаво ҳарорати кечалари 16-20° гача, кундуз кунлари 30-33° гача пасаяди.
19-20 августда кундузги ҳаво ҳарорати +27...+32 даражагача пасаяди.