UFC жангчиси Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафига қўшилди – фото

Муродов Ўзбекистон Республикасига ва президентимга садоқат билан хизмат қиламан дея қасадёд қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўрта вазн тоифасида UFC жангчиси Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафига қўшилди. Бу ҳақда спортчи ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
Муродов бир қатор спортчилар ва ходимлар қаршисида қасамёд қабул қилди.
“Ўзбекистон Республикасига ва президентимга садоқат билан хизмат қиламан!”, — деб ёзган жангчи.
1 / 5
2 / 5
3 / 5
4 / 5
5 / 5
Эслатиб ўтамиз, Муродов 2019 йил сентябрида энг нуфузли аралаш яккакураш клубларидан бири - UFC билан шартнома имзолаган эди. Жангчи UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (13-5) очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган.
Маҳмуд Муродов ўтказган жангларида 25 марта ғалаба қозонган, 7 марта мағлубиятга учраган.