ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Ўрта вазн тоифасида UFC жангчиси Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Қуролли Кучлари сафига қўшилди. Бу ҳақда спортчи ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.Муродов бир қатор спортчилар ва ходимлар қаршисида қасамёд қабул қилди.Эслатиб ўтамиз, Муродов 2019 йил сентябрида энг нуфузли аралаш яккакураш клубларидан бири - UFC билан шартнома имзолаган эди. Жангчи UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (13-5) очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган.Маҳмуд Муродов ўтказган жангларида 25 марта ғалаба қозонган, 7 марта мағлубиятга учраган.
Эслатиб ўтамиз, Муродов 2019 йил сентябрида энг нуфузли аралаш яккакураш клубларидан бири - UFC билан шартнома имзолаган эди. Жангчи UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (13-5) очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган.
Маҳмуд Муродов ўтказган жангларида 25 марта ғалаба қозонган, 7 марта мағлубиятга учраган.