ТОШКЕНТ, 15 авг — Sputnik. Россия армияси Харьков вилоятида Польша ва Германиядан бўлган юздан зиёд ёллама аскарни йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-лейтенант Игорь Конашенков маълум қилди.
“Россия Ҳарбий-космик кучларининг юқори аниқликдаги қуроли билан Харьков вилояти Золочев аҳоли пункти ҳудудидаги хорижлик ёлланмаларнинг вақтинча турар жойига зарба берилди. Польша ва Германиядан бўлган 100 нафардон ортиқ жангари йўқ қилинди ва 50 нафардан зиёди ярадор бўлди”, - деди Конашенков.
Ўтган ҳафта Россия Мудофаа вазирлиги Украинада махсус ҳарбий операция бошлангандан буён у ерга 7282 нафар ёлланма жангчи келганини маълум қилган эди. Уларнинг аксарияти Польша, Канада, АҚШ, Руминия, Грузия ва Буюк Британиядан. Шулардан 2682 нафари яксон қилинган, 2408 нафари эса жанг ҳудудларидан қочиб кетган.
Жорий йил 24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси саккиз йил давомида Киев расмийлари томонидан зўравонлик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш деб атаган. Путиннинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.