ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Запорожье атом электр станциясини (АЭС) Украина артиллерия бригадаси томонидан ўққа тутилиши сабаб юзага келиши мумкин бўлган фожиали оқибатлар учун жавобгарлик АҚШ президенти Жо Байден ва Украина президенти Владимир Зеленскийга юкланади. Бу фикрни жума куни Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин билдирди.
“Вашингтон ва Киев режимининг ҳаракатлари ядровий фалокат хавфини келтириб чиқаради”, деб ёзди Володин ўзининг Telegram-каналида.
Унинг таъкидлашича, Запорожье атом электр станцияси ракеталар ва оғир артиллерия билан ўққа тутилмоқда, бу “Украинанинг аксарият вилоятлари ҳамда бир қатор Европа мамлакатлари аҳолиси учун аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин”.
“Бунинг учун масъулият Байден ва Зеленский, шунингдек, ўққа тутилишининг сўзсиз розилиги билан амалга оширилаётган Европа давлатлари раҳбарлари зиммасига тушади”, деди Володин.
Шунингдек, Давлат думаси спикери Европарламент Европа фуқаролари ҳаётига таҳдид солувчи масалани кўриб чиқиш учун бугун байрамларни тўхтатиб қўйиши тўғри бўлишини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Зеленский режими Херсон ва Запорожье вилоятларида гуманитар фалокат яратиш мақсадида Запорожье атом электр станциясининг энергетика инфратузилмаси объектларида янги ядровий террорчилик актини амалга оширди.
Ўққа тутилиш Запорожье ва Херсон вилоятларини электр энергияси билан таъминловчи юқори волтли линияга зарар етказган.