https://sputniknews.uz/20220812/volodin-zaporoje-aes-oqqa-tutilishi-oqibatlari-uchun-javobgarlarni-aytdi-27069243.html
Володин Запорожье АЭС ўққа тутилиши оқибатлари учун жавобгарларни айтди
Володин Запорожье АЭС ўққа тутилиши оқибатлари учун жавобгарларни айтди
Sputnik Ўзбекистон
Володинга кўра, Байден ва Зеленский Запорожье атом электр стансиясининг ўққа тутилиши оқибатлари учун жавобгар бўлади. 12.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-12T17:28+0500
2022-08-12T17:28+0500
2022-08-12T17:28+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
вячеслав володин
владимир зеленский
жо байден
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24952736_0:0:3011:1694_1920x0_80_0_0_e131ebb6d38a8152fb7db50b5068601d.jpg
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Запорожье атом электр станциясини (АЭС) Украина артиллерия бригадаси томонидан ўққа тутилиши сабаб юзага келиши мумкин бўлган фожиали оқибатлар учун жавобгарлик АҚШ президенти Жо Байден ва Украина президенти Владимир Зеленскийга юкланади. Бу фикрни жума куни Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин билдирди.Унинг таъкидлашича, Запорожье атом электр станцияси ракеталар ва оғир артиллерия билан ўққа тутилмоқда, бу “Украинанинг аксарият вилоятлари ҳамда бир қатор Европа мамлакатлари аҳолиси учун аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин”.Шунингдек, Давлат думаси спикери Европарламент Европа фуқаролари ҳаётига таҳдид солувчи масалани кўриб чиқиш учун бугун байрамларни тўхтатиб қўйиши тўғри бўлишини қўшимча қилди.Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Зеленский режими Херсон ва Запорожье вилоятларида гуманитар фалокат яратиш мақсадида Запорожье атом электр станциясининг энергетика инфратузилмаси объектларида янги ядровий террорчилик актини амалга оширди. Ўққа тутилиш Запорожье ва Херсон вилоятларини электр энергияси билан таъминловчи юқори волтли линияга зарар етказган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24952736_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_9013879cf5ca4f7fc964ce8983722b39.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
вячеслав володин , владимир зеленский, жо байден
вячеслав володин , владимир зеленский, жо байден
Володин Запорожье АЭС ўққа тутилиши оқибатлари учун жавобгарларни айтди
Володинга кўра, Байден ва Зеленский Запорожье атом электр стансиясининг ўққа тутилиши оқибатлари учун жавобгар бўлади.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Запорожье атом электр станциясини (АЭС) Украина артиллерия бригадаси томонидан ўққа тутилиши сабаб юзага келиши мумкин бўлган фожиали оқибатлар учун жавобгарлик АҚШ президенти Жо Байден ва Украина президенти Владимир Зеленскийга юкланади. Бу фикрни жума куни Россия Давлат думаси спикери Вячеслав Володин билдирди.
“Вашингтон ва Киев режимининг ҳаракатлари ядровий фалокат хавфини келтириб чиқаради”, деб ёзди Володин ўзининг Telegram-каналида.
Унинг таъкидлашича, Запорожье атом электр станцияси ракеталар ва оғир артиллерия билан ўққа тутилмоқда, бу “Украинанинг аксарият вилоятлари ҳамда бир қатор Европа мамлакатлари аҳолиси учун аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин”.
“Бунинг учун масъулият Байден ва Зеленский, шунингдек, ўққа тутилишининг сўзсиз розилиги билан амалга оширилаётган Европа давлатлари раҳбарлари зиммасига тушади”, деди Володин.
Шунингдек, Давлат думаси спикери Европарламент Европа фуқаролари ҳаётига таҳдид солувчи масалани кўриб чиқиш учун бугун байрамларни тўхтатиб қўйиши тўғри бўлишини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, 7 август куни Зеленский режими Херсон ва Запорожье вилоятларида гуманитар фалокат яратиш мақсадида Запорожье атом электр станциясининг энергетика инфратузилмаси объектларида янги ядровий террорчилик актини амалга оширди.
Ўққа тутилиш Запорожье ва Херсон вилоятларини электр энергияси билан таъминловчи юқори волтли линияга зарар етказган.