ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ўзбекистон бўйича 11-12 август кунлари кечаси ва эрталаб нисбатан салқин, кундуз кунлари бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Бугун ва эртага ҳаво ҳарорати кечалари 18...22 даража, кундуз кунлари 32...37 даража атрофида бўлади. Чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.
Республика ҳудудига якшанба кунидан Туркманистон ҳудудларидан бироз иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ўзбекистон бўйича ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва кейинги ҳафтанинг бошида кундузги ҳарорат 37...39 даражага етади.
Ушбу кунларда Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан булутсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат бугун кечқурун Наманган ва Фарғона вилоятларининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин ва сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли бор.