Ихтирочилик йўналишида янги жамият тузилади

Жамият республика иқтисодиётининг барча тармоқларида ихтирочилик фаолиятини ривожлантириш билан шуғулланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ўзбекистонда Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти ташкил қилинади. Бу ҳақида Ҳукумат томонидан қабул қилинган 440-сонли қарорда назарда тутилган.
Жамият республика иқтисодиётининг барча тармоқларида ихтирочилик фаолиятини ривожлантириш билан шуғулланади.
Ҳужжатга кўра, 2022 йилдан ҳар йили ҳудудлар, тармоқлар ва соҳалар кесимида ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўрик-танлов ўтказилади.
Кўрик-танлов ғолибларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:
1-ўринга – БҲМнинг 300 баравари (90 млн сўм);
2-ўринга – БҲМнинг 250 баравари (75 млн сўм);
3-ўринга – БҲМнинг 200 баравари (60 млн сўм).
Мазкур маблағлар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади.
Кўрик-танловларда ғолибларнинг ихтироларини келгусида стартап лойиҳалар доирасида молиялаштиришга устуворлик берилади.
Ғолиблар магистратура мутахассислигига Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси гранти ҳисобидан имтиҳонсиз қабул қилинади.