https://sputniknews.uz/20220812/ixtirochilik-yonalishida-yangi-jamiyat-tuziladi-27077322.html
Ихтирочилик йўналишида янги жамият тузилади
Ихтирочилик йўналишида янги жамият тузилади
Sputnik Ўзбекистон
Ихтирочилик йўналишида янги жамият тузилади
2022-08-12T19:09+0500
2022-08-12T19:09+0500
2022-08-12T19:09+0500
жамият
янги қарор
ихтиро
танлов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/695/28/6952888_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_9f81136a7fb68281d38206212db93420.jpg
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ўзбекистонда Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти ташкил қилинади. Бу ҳақида Ҳукумат томонидан қабул қилинган 440-сонли қарорда назарда тутилган.Жамият республика иқтисодиётининг барча тармоқларида ихтирочилик фаолиятини ривожлантириш билан шуғулланади.Ҳужжатга кўра, 2022 йилдан ҳар йили ҳудудлар, тармоқлар ва соҳалар кесимида ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўрик-танлов ўтказилади.Кўрик-танлов ғолибларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:Мазкур маблағлар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади.Кўрик-танловларда ғолибларнинг ихтироларини келгусида стартап лойиҳалар доирасида молиялаштиришга устуворлик берилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/695/28/6952888_146:0:927:586_1920x0_80_0_0_02a620d67eb61d7b71a2e120f5ef08ee.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ихтирочилик йўналишида янги жамият тузилади
ихтирочилик йўналишида янги жамият тузилади
Ихтирочилик йўналишида янги жамият тузилади
Жамият республика иқтисодиётининг барча тармоқларида ихтирочилик фаолиятини ривожлантириш билан шуғулланади.
ТОШКЕНТ, 12 авг — Sputnik. Ўзбекистонда Ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти ташкил қилинади. Бу ҳақида Ҳукумат томонидан қабул қилинган 440-сонли қарорда назарда тутилган.
Жамият республика иқтисодиётининг барча тармоқларида ихтирочилик фаолиятини ривожлантириш билан шуғулланади.
Ҳужжатга кўра, 2022 йилдан ҳар йили ҳудудлар, тармоқлар ва соҳалар кесимида ихтирочилик ва рационализаторлик бўйича кўрик-танлов ўтказилади.
Кўрик-танлов ғолибларига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:
1-ўринга – БҲМнинг 300 баравари (90 млн сўм);
2-ўринга – БҲМнинг 250 баравари (75 млн сўм);
3-ўринга – БҲМнинг 200 баравари (60 млн сўм).
Мазкур маблағлар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади.
Кўрик-танловларда ғолибларнинг ихтироларини келгусида стартап лойиҳалар доирасида молиялаштиришга устуворлик берилади.
Ғолиблар магистратура мутахассислигига Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси гранти ҳисобидан имтиҳонсиз қабул қилинади.