АҚШда Зеленскийнинг ўрнига бошқа одам қидиришмоқда

Яқинда хаки рангли футболкадаги Киев режими раҳбарини илғор ОАВлар дунёвий икона сифатида худди картошкадек ҳамма жойга экиб чиққан эди.
Sputnik
Уни ҳатто иккинчи Черчилль деб аташди- Британия империяси қулашига қўйиб берган пиёниста билан таққослаш фақат мустамлака элитанинг энг таниқли вакилларига навбат билан берилади.
Ва бирдан вазият ўзгарди. Зеленскийни ҳатто яқинда яхши кўрганлар: америкалик конгрессменлар, журналистлар, ҳаттоки, ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам унга танбеҳ бериш ва сўкишни бошладилар. Тўсатдан маълум бўлишича, Украинадаги вазият яхши эмас экан.
Сўл элиталар "Азов"* ҳақида эслаб қолишди. Айтишларича, Украинада чиндан ҳам мана шунақа фашист-бандитлар бор эмиш. Уларнинг олдида ҳатто Гитлер ип эшолмай қолади. Бугун америкалик ва европалик миллатчилар ҳам уларга қўшилишмоқчи. Агар руслар уларни денацификацияласа яхшикуя, лекин эҳтимол, кимдир қутулиб қолсачи? У қайтиб ўз уйида геноцид уюштирса нима бўлади? “Балки, украин нацистларни эркин қўйиб юбориш керакмасдир” деб ўзларига савол беришмоқда сўл интеллигентлари.
МАГАТЭ раҳбари украин қўшинлари Запорожье АЭС га отишма уюштиришгани ва бундан жуда хавотирда эканини таъкидлаб ўтибди. Майли, шунисига ҳам раҳмат. Аввал у украинларнинг даҳшатли ҳалокатлар уюштираётганини билиб ҳам, сир бой бермасликни афзал кўрарди.
Афсонавий Amnesty International ҳам тўсатдан борлигини билдириб қўйди. Ўзининг шов-шувли маърузасида ҳуқуқ ҳимоячилари Украинанинг турар-жой бинолари, мактаблар, шифохоналарда ҳарбий техника жойлаштириб, халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузаётганини айтишди
Бунга қадар ғарблик ҳуқуқ ҳимоячилари Зеленскийни “Украинанинг фуқаролик эркаклари” камсонли гуруҳнинг ҳуқуқлари поймол қилинаётгани ҳақида айблаб келишган эди. Тўғри, бу жуда кулгули гап, аммо барибир. Гап шундаки, бир ой аввал Украина бош штаби раҳбари, генерал Валерий Залужний захирадаги аскарларга ўз яшаш жойини тарк этишни тақиқловчи буйруқ чиқарган эди.
Табиийки, бу пайтда украинлар оммавий тарзда чет элга қочишни бошлашди. Аммо муаммо пайдо бўлди. Чегарачилар аёллар ва болаларни ўтказиб юборишди, бироқ эркакларга рухсат беришмади. Шошилинч муҳр босилган сертификатлар ҳам, уларнинг тинч аҳоли эканлигини билдирувчи белгилар, озчиликни билдирувчи белгилар ҳам ёрдам бермади.
Украинанинг ғарбий чегараларида том маънода фожиалар бўлган. Эркаклар азоб чеккан. Таниқли Foreign Policy нашри мана шундай қочқинлардан бирининг қайғули ҳикоясини эълон қилди. Унга кўра, ўша эркак америкалик эри билан Польша чегараларига ўтмоқчи бўлган. Эрига ўтишга рухсат беришган, аммо унга йўқ.
Зеленский бу ва шунга ўхшаш ҳикояларда фуқаролик-украинлар эркакларнинг ҳуқуқларини поймол қилишда айбланган. У сигнални тушунди ва дарҳол Залужний буйруғини бекор қилди. Аммо бу ерда янги бир ҳалокат пайдо бўлди.
Бу сафар Зеленскийга ўз ватандоши Виктория Кулгейко (Спартц) панд берди. Қизиқ, унинг карьераси Зеленскийникидан ёмон порламаган эди.
Кулгейко 1978 йилда Украинанинг Носовкасида туғилган. Пионер, аълочи, мактабни олтин медаль билан тамомлаган. Бир куни Москва-Киев поездида у бир америкалик билан танишади. 2000 йилда унга турмушга чиқади, 2006 йилда Америка фуқаролигига эга бўлади. Сиёсатда ажойиб карьера қилади ва 2020 йилда республикачилардан чиқиб АҚШ Конгрессида пайдо бўлади. Ёмон эмас, шундайми?
Бугун Кулейго-Спартц Киевни Американинг пулларини ўғирлаётганда ва етказиб берилган қуролларни қайта сотишаётганини айтиб конгрессмен ҳамкасбларининг кўзларини очмоқда. У Зеленскийдан “театр ва сиёсатда ўйнамасдан”, ростакамига жанг қилишни талаб қилмоқда. Акс ҳолда, қаранг, украинлар кафеда ўтиришибди- йўқ-йўқ, зудлик билан фронтга, умумий сафарбарлик!
АҚШ ичида Спартц “Украинани иккинчи Афғонистон бўлишига йўл қўймаймиз” деган мавзусини ривожлантирмоқда. Республикачилар иложи борича буни пиар қилиш ҳаракатида. Демократлар ҳам танқид қилишяпти, аммо ундан кўплаб иқтибослар ҳам келтиришмоқда.
Киевда Америка пулларининг ўғирланаётгани ва ғарб қуролларини сотиб юбораётгани ғалати эмас. Ғалатилиги шундаки, бу ҳақида америкаликлар гапиришмоқда, баланд овозда гапиришмоқда. Афғонистонда худди шундай ишлар йиллаб эмас- ўнлаб йиллар давомида бўлган. Ва ҳаммага барибир эди. Афғонистон етакчилари бири қўйиб иккинчиси сайланди, ва улардан ҳеч ким бу пуллардан ўз ҳиссасини олишни тақиқлагани йўқ. Зеленскийнинг бу борада омади чопган.
“Мен Украина президенти ғарб ОАВлари кўрсатгандек эканлигига ишонмайман, - дейди Sky News бошловчиси Кори Бернарди. - Ғарб ОАВ лари Зеленский даврида этник русларга нисбатан қилинган даҳшатларни яширишмоқда... У Украинада фуқаролик урушини тугатишни ваъда берган эди, аммо у уддалай олмади”. Ажабланарли, тўғри эмасми?! Наҳотки, улар ва ниҳоят англаб етишган бўлса.
Йўқ, америкалик шериклардан бундай юксак даражадаги маънавиятни кутиш-бемаънилик. Глобал обком шунчаки Зеленскийнинг ўрнини босадиган одамни қидириш ҳаракатида. Артист чиндан ҳам уддалай олмаяпти. Ҳозир унинг илғор ОАВдаги ролини ўша генерал Залужний эгаллаган. Зеленскийнинг у билан шундоқ ҳам зиддиятлари бор эди.
“Украинча кураш тимсоли”, “афсона”, “темир генерал”- Украина Бош штаби раҳбари, генерал Валерий Залужний ҳақида айнан шундай ёзишмоқда. Украинча Vogue яқиндагина у билан фотосессия уюштирди. “Украин болалари ўз ўйинларида унинг исмидан фойдаланишмоқда”, деб у ҳақида хабар қилади Straights Times. Ва мен журналистлар нимани назарда тутишаётганини тахмин қилишга ҳам қўрқаман. Хуллас, уни ғарбда Украинанинг янги умиди сифатида кўрсатишмоқда. Мана, мана, айнан у русларни аниқ мағлуб этади деб.
Бир пайтлар Зеленскийни яхши кўрган ғарблик экспертлар ҳозир унинг Залужний масаласи бўйича рашкини масхара қилиб гапиришмоқда. Аммо ҳазил бу ерда нозик интеллегентнинг басавлат генарал-амакидан қизғанаётганида эмас. Ҳаммаси аслида анча ёмонроқ.
Сир эмас, Зеленскийни маҳаллий миллатчилар хуш кўрмайди. Аммо сўнгги бир неча ойларда ҳатто украин армияси ичида ҳам унинг хейтерлари кўпайди. Залужний Зеленский унинг буйруғини бекор қилганда боз устига омма олдида ҳайфсан берганида нималарни ҳис қилганини тасаввур қилиш қийин эмас.
Дарвоқе, Черчиллга қайтсак. Олтмиш йил аввал Жанубий Вьетнам мустамлака маъмуриятини америкаликлар тайинланган - яхши оиланинг фарзанди Нго Динь Зьем бошқарган. Жуда зиёли инсон бўлган. У америкаликлар учинчи дунё мамлакатидан “янги Черчилл” деб эътироф этган биринчи сиёсатчи эди. Буни демократ вице-президент Линдон Жонсон айтган. Ўхшатиш ҳаммага ёқиб тушган, уни барча газеталарда босиб чиқаришган.
АҚШ Жанубий Вьетнамни қурол билан таъминлаб турган ва Шимолий Вьетнам билан жанг қилишга мажбурлаган. Бироқ, жанубий вьетнамлик ҳарбийлар Нго Динь Зьемни ёқтиришмаган. Уни ҳаммадан кўпроқ Зыонг Ван Минь (Катта Минь)- катта ва басавлат генерал ёқтирмаган. У президентни порахўр ва ҳарбий ҳаракатларни атайин маълум қилишда шубҳаланган.
1963 йилда Янги Черчилль америкалик хожаларига ёқмай қолади. Ҳозиргача тарихчилар Марказий разведка бошқармаси унга қарши фитнада иштирок этганми ёки йўқми деб баҳслашмоқда, аммо иккита нарса аниқ: Америка разведка хизмати Нго Динь Зьемга қарши ҳарбий фитна ҳақида билишган ва ундан ўз қўриқчиларини олиб ташлашган. Путчга айнан генерал Зыонг Ван Минь бошчилик қилган. 1963 йилнинг иккинчи ноябрь куни Янги Черчиллни олиб қочиб кетишади, ертўлага ташлаб, пешонасидан ўқ узиб ўлдиришади. Ҳеч ким қайғурмайди ҳам. Линдон Жонсон бошқа ишлари билан машғул бўлган: атиги йигирма кун ўтиб Далласда Кеннедини отиб кетишади ва Жонсон АҚШ президентига айланади.
Қизиғи, катта Минь Вьетнам урушидан ўзига ҳеч қандай гард юқтирмай ўтиб олади. 1975 йили (навбатдаги президентнинг қочишидан сўнг) у Жанубий Вьетнам капитуляциясини эълон қилади. Ишларни шимолий вьетнамлик ўртоқларига топширади. Сўнгра у эркинликка эришади ва умрининг сўнггига қадар ёнғоқ ва орхидеялар етиштирган вилласида тинч ва хотиржам умргузаронлик қилади. Ўз ажали билан 85 ёшида вафот этади. 1990 йилда Вьетнам раҳбарияти ҳатто унга “Вьетнам Қаҳрамони” унвонини бериш ёки бермасликни ҳам муҳокама қилади.
Билмайман, нега бу тарихни эсладим... Баъзида Мордавия колоннасида узоқ муддатга кетиш Владимир Зеленский учун энг яхши ва хавфсиз якун бўлармиди деб ўйлайман. Ўша ерда ўз театрини яратган, яшаган ва қийналмаган бўлармиди - ахир, барибир истеъдодли одамда.
*Россияда тақиқланган терроричилик ташкилоти