УҚК Авдеевка мустаҳкамланган ҳудудининг бузиб ташланиши, Марьинка ва Пескининг бўронлари, иттифоқдош қўшинларнинг Донбассдаги барча фронтларда фаол ҳужумлари Киев режимини “Херсон учун жанг”ни унутиш, Ғарбни эса Россиянинг аниқ режалари билан амалга оширилаётган махсус ҳарбий операцияси бўйича Украинани денацификация ва демилитаризациялашнинг шафқатсиз ҳақиқатига қайтармоқда.
Иттифоқдош қўшинларнинг Донбассда ҳужум операциялари тез ва муваффақиятли давом этмоқда. Оммавий артиллерия ва ҳаво зарбаларининг бир вақфтда бир нечта мудофаа линияда давом этиш тактикаси душманни қийин аҳволга солган, эркин манервлар қилиш имконини қолдираётгани йўқ. Ўн баробар оловли устунлик эса душманга ҳатто бошини кўтаришга ҳам қўймаётир. “Терминатор” танкларни қўллаб-қувватлаш жанговар машиналари ёрдамида танк гуруҳларининг ҳужумлари- Артемевск ва Соледар ҳудудларида ҳужум гуруҳларини олға ҳаракатлантириш учун шароит яратмоқда. Шаҳар қурилишларида жанглар давом этмоқда.
Пески аҳоли пунктининг деярли ярми озод қилинди. У нацистлар оккупацияси учун мустаҳкамланнган ҳудуд ва Донецк отишмалари учун асосий артиллерия позициясига айланган. Душманнинг Авдеевка коксокимёвий заводи ҳудудида фортификацион қурилишлари йўқ қилинмоқда, Марьинка районидаги мудофаа вайрон қилинган.
Саккиз йил давомида қурилган Марьинка – Пески- Авдеевка 30 километрлик мустаҳкамланган ҳудуднинг бетон линияси вайрон қилинмоқда, мустаҳкамланган ҳудудни турли йўналишларда бир вақтда қуршаб олиш янги “қозон” шаклланишига олиб келмоқда. Унда Украина Қуролли Кучларининг 70 минггача жангчилари ва хорижий ёлланма аскарлари сиғиши мумкин.
Украина бўлинмалари жуда катта йўқотишларга дучор бўлмоқда. Дизертирлар ва асирлар сони ошмоқда. Россия Ҳарбий-космик кучларининг битта юқори аниқликдаги зарбаси билан 4 август куни Донецкдан 50 км шимолроқда, Константиновка шаҳри ҳудудида УҚКнинг 95- десант- ҳужумчи бригадаси 400 га яқин ҳарбий хизматчиси ва 20 та ҳарбий техникаси йўқ қилинди. Киев режими Пески ва Авдеевкага (тўғрироғи гўштқиймалагичга) янгидан-янги захира аскарларни жўнатмоқда. Бироқ, Россия қўшинларининг зарбаси билан ўтган уч суткада 600 аскардан 80 нафаригина манзилига етиб бора олган холос. Зеленскийга украин сафарбар аскарлар заҳирасининг оммавий қириб ташлаш керак. Бу АҚШ манфатлари ва режаларига тўғри келади. Шунинг учун УҚК Бош штаби одамларни авайлаётгани йўқ, қўшинлар қочгандан сўнг куйиб кул, вайрон бўлган шаҳар ва қишлоқлар қолдирмоқчи. Ҳалок бўлишга мақкум украин аскарлари эса ҳатто қарши ҳужумга ўтишга ҳам ҳарақат қилишаётгани йўқ- шунчаки аламларини тинч аҳоли ва Донекни ўққа тутиб олишмоқда
Ғарб ёрдам бермайди
Америкаликлар украинларнинг ҳаракатини диққат билан кузатишмоқда ва тан олишга мажбурдирки, ҳужум қилаётган Россия қўшинлари ҳеч қандай йўқотишларсиз УҚКнинг йиллар давомида Донбассда тутган позицияларини йўқ қилишмоқда.
Урушни ўрганиш институти (ISW) таҳлилчиларининг ҳисоботида иттифоқдош кучларнинг Артёмовск ва Славянск йўналишларидаги муваффақиятлари қайд этилган. Бутун фронт бўйлаб Украина истеҳкомлари вайрон қилинмоқда. УҚК нинг
муаммоси шундаки, Донбасснинг ғарбий қисмида яхши мустаҳкамланган позициялар йўқ ва фронт тиклаб бўлмас даражада “парчаланмоқда”.
Алоқа чизиғи УҚК ва Харьков, Запорожье, Криворожск, Николаев йўналишларида беқарор. Россия қўшинлари ҳар куни Украина бўйлаб муҳим ҳарбий объектларга ракета ҳужумларини уюштирмоқда.
3 август куни ҳаводан учирилган юқори аниқликдаги узоқ масофали ракеталар Львов вилояти, Радехив шаҳри яқинида, Польша чегарасидан тахминан 45 км узоқликда жойлашган Польшадан олиб келинган хорижда ишлаб чиқарилган қурол ва ўқ-дорилар сақланадиган базани йўқ қилди.
Польша ташқи ишлар вазири ўринбосари Павел Яблонский Polsat News телеканали эфиридан бирида Польша чегарасидан 15 км узоқликда ракеталардан бири тушгани бежизга бўлмаганини, балки айнан шу куни расмий ташриф билан Польша Ташқи ишлар вазири Збигнев Рау Украинада бўлганини айтди. Варшава бунда Москванинг шафқатсиз огоҳлантиришини кўрди. Россиянинг позицияси Ғарбда кўпчилик учун фақатгина қанотли ва гипертовушли ракеталар орқали тушунарли бўлади шекилли. “Ҳамкорлар” CВО усулидан фойдаланган ҳолда жаҳон саҳнасида кучларнинг янги уйғунлиги ҳақидаги сўзларни қабул қилмайдилар.
Қандай бўлмасин, Киев режимига Ғарблик шериклардан ёрдам олиш қийинлашиб бормоқда. Масалан, Германия Украинага сахийлик қилиб 100 та Panzehaubitze 2000 ўзиюрар артиллерия ўрнатмалари ваъда қилди, аммо 2024-2027 йилларда етказади. Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот эса бугун Украинани ҳарқаро ва ҳарбий ҳуқуқларни бузганликда- УҚК нинг “аҳоли пунктлари, шунингдек, мактаб ва шифохоналарда” ҳарбий позиция ташкиллаштиришда айблади.
Эслатиб ўтаман, бундай “мутлақо мудофаа” формати қонунчилик миқёсида, Олий Радада овоз бериш йўли билан танланган. “Тактика” танлаш бўйича маслаҳатчи бўлиб эса Пентагон ва Америка Миллий гвардия мутахассислари қатнашган. Гарчи Киевда АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондан шармандаларча қочиб чиқиш тажрибасини ҳисобга олишлари керак эди. Ҳамма жойда “истисносиз” америкаликлар ва содиқ украинларнинг оёқлари тагида ер ёнмоқда. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги Донбассдаги Америка HIMARS MLRS ракета зарбалари ва бошқа “Украинадаги уруш жиноятлари” учун бевосита Байден маъмурияти ва шахсан Зеленский жавобгар бўлишини эълон қилди.
Коллектив Ғарб нацист Киев режимига ёрдам бермайди. Американинг Newsweek нашри хабар қилишича, АҚШ Россия билан курашда Европага таяна олмайди, чунки турбулентлик баланд. Ахир Россия махсус операцияси бошлангандан буён атиги беш ой ўтди ва совуқ кунлар келмади. Коллектив Шарқнинг янги ва адолатли дунё тартиби ўрнатилишига тайёрланаётгани ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.