ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. АҚШ Тайвань билан мустаҳкам дўстлигидан фахрланади ва оролни қўллаб-қувватлаш бўйича ўз мажбуриятларидан воз кечмайди. Бу ҳақда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайвань оммавий ахборот воситалари орқали эфирга узатилган учрашув чоғида маълум қилди.
“Мен жуда фахрланадиган делегациямиз Тайванга бўлган садоқатимиздан воз кечмаслигимизни, мустаҳкам дўстлигимиздан жуда фахрланаётганимизни очиқ айтиш учун Тайванга келдим”, - деди Пелоси орол маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь билан учрашувда.
Маълумот ўрнида, кеча, 2 август куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Пелоси Тайбэй аэропортига қўнди.
Айтиш жоизки, Хитой Халқ Республикаси АҚШ сенаторининг ушбу ташрифини кескин қораламоқда. ХХР раиси Си Цзиньпинь айтишига кўра, АҚШ сепаратистик мақсадларда "Тайвань мустақиллиги" мавзусини атайлаб кўтариб чиқмоқда.
“Биз айирмачилик ва “Тайвань мустақиллиги”, шунингдек, ташқи кучларнинг аралашувига қатъий қаршимиз. Халқ иродасига қарши бора олмайсиз, олов билан ўйнашган одам ўзини ёқиб юборади”, деган эди Си Цзиньпин Байденга 28 июль куни бўлиб ўтган телефон суҳбати чоғида.