https://sputniknews.uz/20220803/aqsh-tayvanni-qollashdan-voz-kechmaydi--pelosi-26779305.html
АҚШ Тайванни қўллашдан воз кечмайди – Пелоси
АҚШ Тайванни қўллашдан воз кечмайди – Пелоси
Sputnik Ўзбекистон
Пелосининг айтишича, АҚШ Тайвань билан дўстлигидан фахрланади ва уни қўллаб-қувватлашдан воз кечмайди. 03.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-03T10:31+0500
2022-08-03T10:31+0500
2022-08-03T10:31+0500
дунёда
нэнси пелоси
ақш
хитой
сиёсат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/03/26780049_0:0:3371:1896_1920x0_80_0_0_9eab2a5306da46a92c02ec68fa6952d6.jpg
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. АҚШ Тайвань билан мустаҳкам дўстлигидан фахрланади ва оролни қўллаб-қувватлаш бўйича ўз мажбуриятларидан воз кечмайди. Бу ҳақда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайвань оммавий ахборот воситалари орқали эфирга узатилган учрашув чоғида маълум қилди.Маълумот ўрнида, кеча, 2 август куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Пелоси Тайбэй аэропортига қўнди.Айтиш жоизки, Хитой Халқ Республикаси АҚШ сенаторининг ушбу ташрифини кескин қораламоқда. ХХР раиси Си Цзиньпинь айтишига кўра, АҚШ сепаратистик мақсадларда "Тайвань мустақиллиги" мавзусини атайлаб кўтариб чиқмоқда.“Биз айирмачилик ва “Тайвань мустақиллиги”, шунингдек, ташқи кучларнинг аралашувига қатъий қаршимиз. Халқ иродасига қарши бора олмайсиз, олов билан ўйнашган одам ўзини ёқиб юборади”, деган эди Си Цзиньпин Байденга 28 июль куни бўлиб ўтган телефон суҳбати чоғида.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/03/26780049_619:0:3350:2048_1920x0_80_0_0_bc8b98afb308f7304566d5e78dfc2aa5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, нэнси пелоси, ақш, хитой, сиёсат
дунёда, нэнси пелоси, ақш, хитой, сиёсат
АҚШ Тайванни қўллашдан воз кечмайди – Пелоси
Пелосининг айтишича, АҚШ Тайвань билан дўстлигидан фахрланади ва уни қўллаб-қувватлашдан воз кечмайди.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. АҚШ Тайвань билан мустаҳкам дўстлигидан фахрланади ва оролни қўллаб-қувватлаш бўйича ўз мажбуриятларидан воз кечмайди. Бу ҳақда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайвань оммавий ахборот воситалари орқали эфирга узатилган учрашув чоғида
маълум қилди. “Мен жуда фахрланадиган делегациямиз Тайванга бўлган садоқатимиздан воз кечмаслигимизни, мустаҳкам дўстлигимиздан жуда фахрланаётганимизни очиқ айтиш учун Тайванга келдим”, - деди Пелоси орол маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь билан учрашувда.
Маълумот ўрнида, кеча, 2 август куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Пелоси Тайбэй аэропортига қўнди.
Айтиш жоизки, Хитой Халқ Республикаси АҚШ сенаторининг ушбу ташрифини кескин қораламоқда. ХХР раиси Си Цзиньпинь айтишига кўра, АҚШ сепаратистик мақсадларда "Тайвань мустақиллиги" мавзусини атайлаб кўтариб чиқмоқда.
“Биз айирмачилик ва “Тайвань мустақиллиги”, шунингдек, ташқи кучларнинг аралашувига қатъий қаршимиз. Халқ иродасига қарши бора олмайсиз, олов билан ўйнашган одам ўзини ёқиб юборади”, деган эди Си Цзиньпин Байденга 28 июль куни бўлиб ўтган телефон суҳбати чоғида.