Оқ уй: Афғонистонда “Ал-Қоида”* етакчиси Айман аз-Завоҳирий йўқ қилинди

Завоҳирий 2011 йилда Усама бин Лодин ўлдирилганидан кейин "Ал-Қоида"га* раҳбарлик қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Оқ уй 30 июль куни Афғонистонда ўтказилган аксилтеррор операцияси давомида “Ал-Қоида”* террорчилик ташкилоти етакчиси Айман аз-Завоҳирийни йўқ қилинганини тасдиқлади.
Аввалроқ “Politico” нашри ўз манбаларига таянган ҳолда Кобулда Айман аз-Завоҳирийни йўқ қилингани ҳақида хабар тарқатган эди.
АҚШ президенти Жо Байден аз-Завоҳирийни йўқ қилиш бўйича амалга оширилган операция ҳар томонлама муваффақиятли бўлганини таъкидлаган.
“Унинг (аз-Завоҳирийнинг – таҳр.) оила аъзоларидан ҳеч ким жабрланмаган, тинч аҳоли вакилларидан қурбонлар йўқ”, – дея қўшимча қилди Байден.
Маълумотларга кўра, “Ал-Қоида”* етакчиси учувчисиз қурилмалардан учирилган “Hellfire” ракеталари ёрдамида йўқ қилинган.
Мисрлик ал-Завоҳирий Усама бин Лодин 2011 йилда америкаликлар томонидан йўқ қилинганидан кейин “Ал-Қоида”га* раҳбарлик қилган. Ал-Завоҳирий АҚШ разведка идоралари томонидан энг фаол қидирилаётган террорчилар рўйхатида бўлган ва расмий Вашингтон унинг қаерда экани ҳақидаги маълумот учун 25 миллион долларгача пул мукофоти таклиф қилган.
* Россия, Ўзбекистон ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти