https://sputniknews.uz/20220802/oq-uy-afgonistonda-al-qoida-etakchisi-ayman-az-zavohiriy-yoq-qilindi-26745177.html
Оқ уй: Афғонистонда “Ал-Қоида”* етакчиси Айман аз-Завоҳирий йўқ қилинди
Оқ уй: Афғонистонда “Ал-Қоида”* етакчиси Айман аз-Завоҳирий йўқ қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Завоҳирий 2011 йилда Усама бин Лодин ўлдирилганидан кейин "Ал-Қоида"га* раҳбарлик қилган. 02.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-02T11:24+0500
2022-08-02T11:24+0500
2022-08-02T11:24+0500
дунёда
ал-қоида
оқ уй
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/431/22/4312273_0:160:3077:1890_1920x0_80_0_0_929f1b636527dcadff0977bff5435aaa.jpg
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Оқ уй 30 июль куни Афғонистонда ўтказилган аксилтеррор операцияси давомида “Ал-Қоида”* террорчилик ташкилоти етакчиси Айман аз-Завоҳирийни йўқ қилинганини тасдиқлади.Аввалроқ “Politico” нашри ўз манбаларига таянган ҳолда Кобулда Айман аз-Завоҳирийни йўқ қилингани ҳақида хабар тарқатган эди.АҚШ президенти Жо Байден аз-Завоҳирийни йўқ қилиш бўйича амалга оширилган операция ҳар томонлама муваффақиятли бўлганини таъкидлаган.“Унинг (аз-Завоҳирийнинг – таҳр.) оила аъзоларидан ҳеч ким жабрланмаган, тинч аҳоли вакилларидан қурбонлар йўқ”, – дея қўшимча қилди Байден.Маълумотларга кўра, “Ал-Қоида”* етакчиси учувчисиз қурилмалардан учирилган “Hellfire” ракеталари ёрдамида йўқ қилинган.Мисрлик ал-Завоҳирий Усама бин Лодин 2011 йилда америкаликлар томонидан йўқ қилинганидан кейин “Ал-Қоида”га* раҳбарлик қилган. Ал-Завоҳирий АҚШ разведка идоралари томонидан энг фаол қидирилаётган террорчилар рўйхатида бўлган ва расмий Вашингтон унинг қаерда экани ҳақидаги маълумот учун 25 миллион долларгача пул мукофоти таклиф қилган.* Россия, Ўзбекистон ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/431/22/4312273_172:0:2903:2048_1920x0_80_0_0_a3993eb01e2fb3aaa9a72c5b2ee43cc0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, ал-қоида, оқ уй
Оқ уй: Афғонистонда “Ал-Қоида”* етакчиси Айман аз-Завоҳирий йўқ қилинди
Завоҳирий 2011 йилда Усама бин Лодин ўлдирилганидан кейин "Ал-Қоида"га* раҳбарлик қилган.
ТОШКЕНТ, 2 авг — Sputnik. Оқ уй 30 июль куни Афғонистонда ўтказилган аксилтеррор операцияси давомида “Ал-Қоида”* террорчилик ташкилоти етакчиси Айман аз-Завоҳирийни йўқ қилинганини тасдиқлади.
Аввалроқ “Politico” нашри ўз манбаларига таянган ҳолда Кобулда Айман аз-Завоҳирийни йўқ қилингани ҳақида хабар тарқатган эди.
АҚШ президенти Жо Байден аз-Завоҳирийни йўқ қилиш бўйича амалга оширилган операция ҳар томонлама муваффақиятли бўлганини таъкидлаган.
“Унинг (аз-Завоҳирийнинг – таҳр.) оила аъзоларидан ҳеч ким жабрланмаган, тинч аҳоли вакилларидан қурбонлар йўқ”, – дея
қўшимча қилди Байден.
Маълумотларга кўра, “Ал-Қоида”* етакчиси учувчисиз қурилмалардан учирилган “Hellfire” ракеталари ёрдамида йўқ қилинган.
Мисрлик ал-Завоҳирий Усама бин Лодин 2011 йилда америкаликлар томонидан йўқ қилинганидан кейин “Ал-Қоида”га* раҳбарлик қилган. Ал-Завоҳирий АҚШ разведка идоралари томонидан энг фаол қидирилаётган террорчилар рўйхатида бўлган ва расмий Вашингтон унинг қаерда экани ҳақидаги маълумот учун 25 миллион долларгача пул мукофоти таклиф қилган.
* Россия, Ўзбекистон ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти