ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ҳамда транспорт вазирларининг илк маротаба уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Шерзод Асадов ўз сўзида президентнинг бу ҳафта иш режасидан ўрин олган тадбирларга тўхталиб ўтди.
Қайд этилишича, музокаралар кун тартибидан минтақалараро ҳамкорлик, инвестиция, инновация ва транспорт-коммунукация соҳаларидаги алоқаларни янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.
Президент мамлакатга келадиган Туркия ташқи ишлар вазири Мехмет Човушоглу ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамовни қабул қилиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, президент 28 июлдан бери мамлакатда бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Миллий озчиликлар масалалари бўйича комиссари Қайрат Абдураҳмановни қабул қилади.
Шунингдек, президент 28 июлдан бери мамлакатда бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Миллий озчиликлар масалалари бўйича комиссари Қайрат Абдураҳмановни қабул қилади.
Бундан ташқари, ҳафта давомида мамлакатимизни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга қаратилган йиғилиш ва муҳокамалар ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ матбуот котибининг анъанавий душанба брифинги бироз танаффусдан сўнг яна қайта тиклангани маълум қилинганди. Эндиликда брифингянги форматда давом этади.