https://sputniknews.uz/20220801/ozbekiston-turkiya-va-ozarbayjon-ortasida-ilk-marotaba-uch-tomonlama-uchrashuv-otkaziladi-26706403.html
Президентнинг ушбу ҳафта учун иш режаси маълум бўлди
Президентнинг ушбу ҳафта учун иш режаси маълум бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ушбу ҳафтада Туркия ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазирларини қабул қилади. 01.08.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-08-01T12:06+0500
2022-08-01T12:06+0500
2022-08-01T12:09+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
шерзод асадов
туркия
озарбайжон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1f/19002319_0:69:1280:790_1920x0_80_0_0_701c3b87f7e617dc41f74eac25780cd0.jpg
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ҳамда транспорт вазирларининг илк маротаба уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.Шерзод Асадов ўз сўзида президентнинг бу ҳафта иш режасидан ўрин олган тадбирларга тўхталиб ўтди.Қайд этилишича, музокаралар кун тартибидан минтақалараро ҳамкорлик, инвестиция, инновация ва транспорт-коммунукация соҳаларидаги алоқаларни янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.Президент мамлакатга келадиган Туркия ташқи ишлар вазири Мехмет Човушоглу ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамовни қабул қилиши режалаштирилмоқда.Шунингдек, президент 28 июлдан бери мамлакатда бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Миллий озчиликлар масалалари бўйича комиссари Қайрат Абдураҳмановни қабул қилади.Бундан ташқари, ҳафта давомида мамлакатимизни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга қаратилган йиғилиш ва муҳокамалар ўтказилади.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ матбуот котибининг анъанавий душанба брифинги бироз танаффусдан сўнг яна қайта тиклангани маълум қилинганди. Эндиликда брифингянги форматда давом этади.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1f/19002319_0:0:1280:961_1920x0_80_0_0_beb4c2eb12e81eed8f7ef0d1c7812f7b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, шерзод асадов, туркия, озарбайжон
сиёсат, шавкат мирзиёев, шерзод асадов, туркия, озарбайжон
Президентнинг ушбу ҳафта учун иш режаси маълум бўлди
12:06 01.08.2022 (янгиланди: 12:09 01.08.2022) Шавкат Мирзиёев ушбу ҳафтада Туркия ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазирларини қабул қилади.
ТОШКЕНТ, 1 авг — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ҳамда транспорт вазирларининг илк маротаба уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Шерзод Асадов ўз сўзида президентнинг бу ҳафта иш режасидан ўрин олган тадбирларга тўхталиб ўтди.
Қайд этилишича, музокаралар кун тартибидан минтақалараро ҳамкорлик, инвестиция, инновация ва транспорт-коммунукация соҳаларидаги алоқаларни янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.
Президент мамлакатга келадиган Туркия ташқи ишлар вазири Мехмет Човушоглу ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейхун Байрамовни қабул қилиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, президент 28 июлдан бери мамлакатда бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Миллий озчиликлар масалалари бўйича комиссари Қайрат Абдураҳмановни қабул қилади.
Бундан ташқари, ҳафта давомида мамлакатимизни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришга қаратилган йиғилиш ва муҳокамалар ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ матбуот котибининг анъанавий душанба брифинги бироз танаффусдан сўнг яна қайта тиклангани маълум қилинганди. Эндиликда брифингянги форматда давом
этади.