Бугун айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин

Якшанба куни Қорақалпоғистонда ва Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида бугун, 31 июль куни ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Синоптиклар маълумотлариаг кўра, якшанба кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида ва Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Тошкент вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +32...+37 даража, жанубда баъзи жойларда +39 даражагача бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +34...+36 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +20...+25 даража бўлади.