ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистонда айрим тижорий банклар валюта ҳисобварағидан, жумладан, пластик картадан нақд пул ечиб олишда комиссия жорий этиш бошлади.
Хусусан, 27 июлдан бошлаб “Капиталбанк” Visa/Mastercard/UnionPay халқаро пластик карталаридан касса ва терминаллар орқали нақд валюта ечиб олиш учун 0,7 фоиз, “Ипак йўли” банк эса 1 фоиз комиссия тўловини белгилаган.
“Ипак Йўли” банки бу қарор хорижий валюта муомаласини тартибга солиш мақсадида қабул қилинганини тушунтирган.