https://sputniknews.uz/20220712/mb-bankomatdan-naqd-pul-echish-uchun-komissiya-oshirilganiga-munosabat-bildirdi-26105668.html
МБ банкоматдан нақд пул ечиш учун комиссия оширилганига муносабат билдирди
МБ банкоматдан нақд пул ечиш учун комиссия оширилганига муносабат билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги банклардан бири ўз банкоматларидан бирида 1 миллион сўмдан ортиқ нақд пул ечганлик учун комиссия миқдорини 1 фоиздан 3 фоизгача оширгани... 12.07.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-07-12T10:31+0500
2022-07-12T10:31+0500
2022-07-12T10:31+0500
иқтисод
марказий банк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24766512_0:183:2990:1865_1920x0_80_0_0_4e50f0450d8e611368ed019e87d54d85.jpg
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда айрим банкоматлардан нақд пул ечишда ечилаётган нақд пул миқдоридан келиб чиқиб 3 фоизгача комиссия тўловлари олинаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Марказий банки бунга муносабат билдирди.Таъкидланишича, банкоматлардан нақд пул ечиш учун комиссия тўловлари тижорат банклари томонидан банкоматга хизмат кўрсатиш харажатларидан келиб чиқиб мустақил белгиланади ва бугунги кунда 1 фоиздан ошмайди.МБ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан маълумотларни тарқатишда уларнинг ҳақиқийлигини ва тизимдаги хизматлар кўламига таъсирини инобатга олишини сўраган.UZCARD ҳам комиссия тўловлари ошгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. Маълум қилинишича, мамлакат тижорат банклари учун белгиланган UZCARD тўлов тизими тарифлари миқдори ўзгармаган, нақд пул ечиб олиш учун комиссия миқдори 1 фоиздан ошмайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/05/18/24766512_130:0:2861:2048_1920x0_80_0_0_5045f590b8cebb4950772b3f5317f365.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, марказий банк
МБ банкоматдан нақд пул ечиш учун комиссия оширилганига муносабат билдирди
Ўзбекистондаги банклардан бири ўз банкоматларидан бирида 1 миллион сўмдан ортиқ нақд пул ечганлик учун комиссия миқдорини 1 фоиздан 3 фоизгача оширгани айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда айрим банкоматлардан нақд пул ечишда ечилаётган нақд пул миқдоридан келиб чиқиб 3 фоизгача комиссия тўловлари олинаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Марказий банки бунга
муносабат билдирди. Таъкидланишича, банкоматлардан нақд пул ечиш учун комиссия тўловлари тижорат банклари томонидан банкоматга хизмат кўрсатиш харажатларидан келиб чиқиб мустақил белгиланади ва бугунги кунда 1 фоиздан ошмайди.
“Айрим тижорат банки томонидан алоҳида бир банкоматда эксперимент тариқасида табақалашган юқори комиссия тўлови ўрнатилган бўлса, эркин бозор шароитида бу ўзини оқламайди. Зеро, бошқа банкоматларда комиссия тўлови 1 фоиз ёки ундан паст қилиб белгиланганлиги сабабли истеъмолчилар арзон хизматидан фойдаланишни афзал кўради”, - дейилган хабарда.
МБ ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан маълумотларни тарқатишда уларнинг ҳақиқийлигини ва тизимдаги хизматлар кўламига таъсирини инобатга олишини сўраган.
UZCARD ҳам комиссия тўловлари ошгани ҳақидаги хабарга
муносабат билдирди. Маълум қилинишича, мамлакат тижорат банклари учун белгиланган UZCARD тўлов тизими тарифлари миқдори ўзгармаган, нақд пул ечиб олиш учун комиссия миқдори 1 фоиздан ошмайди.