ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим Жомарт-Тоқаев 24 июль куни Ислом динининг бош зиёратгоҳи – Макка шаҳрида умра (кичик ҳаж) зиёратини адо этди. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
Қасим Жомарт-Тоқаев
© Пресс-служба Президента Республики Казахстан
“Президент алоҳида шараф билан тақдирланди — у эшиклари ҳурматли меҳмонлар учун алоҳида ҳолатларда очиладиган Каъбага кирди. Бу Саудия Арабистони раҳбариятининг Қозоғистон раҳбарига чуқур ҳурмат билан муносабатда бўлганидан далолатдир”, - дейилади хабарда.
Қасим Жомарт-Тоқаев
© Пресс-служба Президента Республики Казахстан
Қайд этилишича, 23 июль, шанба куни Қозоғистон президенти Қасим Жомарт-Тоқаев подшоҳ Салмон ибн Абдул-Азиз Аль Сауднинг таклифига биноан расмий ташриф билан Саудия Арабистонига борган. Каср Ас-Салам саройида Саудия Арабистони подшоҳининг Қасим Жомарт-Тоқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтган.
Қасим Жомарт-Тоқаев
© Пресс-служба Президента Республики Казахстан
Шундан сўнг, президент Тоқаев Саудия Арабистони билан муҳим келишувлар имзоланганини маълум қилди. Учрашув якунлари бўйича томонлар 13 та муҳим ҳужжатни имзолаган.
Бундан ташқари, Тоқаев Салмон ибн Абдул-Азиз Аль Саудни “Алтын Қыран” ордени билан тақдирлаган.